Россия, Рамзан Қодиров: Қамаш, ўлдириш ва қўрқитиш керак - Кремль нима қилмоқчи?

Рамзан Қодиров Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Рамзан Қодиров: Қамаш, ўлдириш ва қўрқитиш керак - Чеченистон президентининг баён қилишича, одамларнинг шаънига доғ тушириб, уларнинг орасига нифоқ солаётган инсонларни тўхтатишнинг бундан бошқа чораси, йўли йўқ.

Чечен раҳбарининг даъват қилишича, интернетда бировнинг обрўсини тўккан одам жазосиз қолмаслиги керак:

Рамзан Қодиров бундан аввал ҳам шунга ўхшаш чақириқлар билан чиққан.

Унда сўз "хавфсизлик" ҳақида кетган.

Журналистлар сўнгги ҳолатни ҳам назардан қочиришмаган.

Кремль нима қилмоқчи, дея изоҳ сўраб, Россия Президенти Владимир Путин матбуот котибига мурожаат қилишган.

Дмитрий Песков, "Йўқ, текширилмайди", дея жавоб бериш билан Рамзан Қодиров чиқишини беэътибор қолдиришларига ишора қилган.

Рамзан Қодировнинг бу даъвати маҳаллий ҳокимиятнинг кичик ва ўрта бизнесга бағишланган йиғини чоғида янграган.

Чеченистон раҳбари ўз чиқиши чоғида интернетда бировнинг обрўсига доғ туширган одамни жазолашга чақирган.

Россия Президентининг матбуот котиби Рамзан Қодиров ўтказган йиғин стенограммаси билан таниш эмаслигини айтган.

Чеченистон Президенти баёнотларининг асл нусхасига кўзи тушмаганлигини билдирган.

"Корпорацияга бўлган бутун ҳурматига қарамай, Би-би-си мақоласини бирламчи манба, деб ҳисобламаслиги"ни баён қилган.

Рамзан Қодировнинг жияни нима учун аёлни электрошок билан "жазолади" - Россия

Рамзан Қодиров Европадаги энг йирик масжид ва ўзбек палови ҳақида

Ўзбекистон: Келажакда бизни бахтли кунлар кутяпти - Мирзиёевнинг кенжа куёви

Рамзан ва Ислом Қодиров

Фото муаллифлик ҳуқуқи GROZNY.TV

Куни-кеча Рамзан Қодировнинг узоқ жияни халқаро матбуотнинг диққат-эътиборига тушган.

Ислом Қодиров Грозний ҳокими бўлган пайтда аёлларни қандай таҳқирлагани видеотасвирлари ошкор бўлган.

Тасвирлардан Рамзан Қодиров жиянининг, ҳатто, аёлларга нисбатан электрошокка солувчи жиҳоз қўллагани кўрилган.

"Грозний" каналига кўра, бу қийноқ тасвирларини Исломнинг шахсий операторлари суратга олган.

"Биз нима учун Грознийнинг собиқ мэри лавозимидан олинганини аниқладик", дейди кадр ортидан журналист.

Айни видеолавҳа ўн дақиқадан ортиқ давом этади ва Ислом ўз вазифасини қандай қилиб суистеъмол қилгани ҳақида сўз боради.

Лавҳада собиқ мэрнинг шаҳардаги фирибгарлар, наркотик ва алкоголь ичимликларни тарқатувчиларга қарши "ижобий" амаллари ҳам олқишланади.

"Аммо, унинг бу каби яхшиликларга эришиш йўлида қўллаган усулларини Чеченистон раҳбари билиб қолганидан кейин, уни лавозимидан олди", деб айтади журналист.

Аммо лавозимидан олинганидан кейин ҳам икки йил Исломнинг катта мансабларда қолганини журналист тушунтирмайди.

Рамзан Қодиров ва Ўзбекистон

Фото муаллифлик ҳуқуқи INFO.ISLOM.UZ

Россиянинг ўзи ва Ғарбда зиддиятли раҳбар сифатида кўриладиган Рамзан Қодиров Ўзбекистонда энг таниқли хорижий сиёсатчилардан бири саналади.

Чеченистон раҳбарининг расмий веб сайтида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Чеченистоннинг биринчи президенти ва Россия қаҳрамони Аҳмад Қодировнинг устози ҳамда яқин дўсти бўлгани таъкидланади.

Ижтимоий тармоқларда кўплаб ўзбекистонликлар Қодировни Ислом динининг ҳимоячиси ва Ғарбга майдон ўқийдиган раҳбар сифатида олқишлайдилар.

Россия мухолифати эса Рамзан Қодировни Чеченистонда Ислом шариатига асосланган ярим мустақил ва феодал давлат барпо этиш ҳамда сиёсий қотилликларга алоқадорликда айблайди.

Чеченистон Президенти биринчи бор Ўзбекистонга Президент Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан, 2017 йил октябрида сафар қилган.

Рамзан Қодиров Ўзбекистонга илк ташрифини марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қабрини зиёрат қилишдан бошлаган.

Зиёрат чоғида Рамзан Қодировга Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали мулозимлари ҳамроҳлик қилган.

Чеченистон раҳбари ўшанда Президент Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлган.

Расмий хабарларда президентларнинг икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишгани айтилган.

Бунинг ортидан, Рамзан Қодиров Президент Мирзиёевнинг тўнғич куёви билан селфисига тушишга ҳам улгурган.

Мазкур сурат ўшанда ижтимоий-мулоқот тармоқларида яхшигина эътибор топмай ҳам қўймаганди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ