TikTok узр сўради ва Хитой ҳукуматининг мусулмонларга қилаётган жабри қораланган видеони қайта жойлади

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Феруза Азизи: "Мен TikTok дан қўрқмайман" (ИНГЛИЗ ТИЛИДА)

Хитой эгалик қиладиган ижтимоий тармоқ TikTok америкалик ўсмир қиздан узр сўради.

Асли афғонистонлик бўлган Феруза Азиз уйғур мусулмонларига қарши Хитой режимининг муносабатини қоралаб бу тармоқда видео қолдирган, видеоси интернетни том маънода ишғол қилганди.

TikTok аввалига видеони ўчиради, кейин эса Ферузани тармоқдан блоклаб қўяди.

Ижтимоий тармоқ ҳозирда Ферузани тармоққа аъзолигини тиклаган, аммо 17 яшар ўсмирнинг тақиқ остига тушиши Хитой сиёсатини танқид қилгани учун эмас, балки, бошқа бунга алоқасиз чиқишлари туфайли деган даъвони илгари сурмоқда.

Бунга қўшимча ширкатга кўра, "инсоний хато" ҳам рўй берган бўлиши мумкин.

TIkTok Пекинда жойлашган ByteDance ширкатига тегишли, улар Хитойнинг цензураси мамлакат ташқарисида қўлланилмаслигини урғулашади.

Феруза Азиз Твиттерда posted on Twitter ширкатнинг бу "тушунтиришини" қабул қилмаслиги айтади.

"Улар менинг видеомни мутлақо алоқасиз, сатирик бир видео чиққани учун ўчиришдими? Яъни, уйғурлар тақдири ҳақида уч қисмли видеом бунга сабаб эмасми? Бунга мен ишонаманми? Йўқ".

Фото муаллифлик ҳуқуқи TikTok
Image caption Феруза Азиз Хитой "бегуноҳ мусулмонларни мажбуран тутиб турилишига" қарши огоҳликни оширмоқчи

Би-би-си мухбири билан суҳбатда Феруза "мен бу мавзу ҳақида сўзлашни давом эттираман, Твиттерда, Инстаграмда ё ҳатто TikTok бўлсин - тўхтамайман", дейди.

"TikTokдан қўрқмайман, блоклаб қўйишса ҳам қўрмайман".

TikTok тушунтириши

TikTok мулозими Эрик Ҳаннинг айтишича, Феруза Азиз шу ой бошларида Усама Бин Лодин сурати бўлган видеони чиқарганидан кейин тақиқ остига тушган.

"Биз бу видеодан мақсад сатира эканини тан оламиз, аммо бизнинг хавфсизлик сиёсатимиз жуда қаттиқ".

TikTok ўз фойдаланувчиларини тақиқласа, ўша телефон ва ё қурилмадан қайта ҳисоб очиш ҳам мумкин бўлмай қолади.

Аммо Феруза Азиз ўз телефонида янги ҳисоб очади ва пардоз-андоз дарси пайти уйғурлар тақдири ҳақида сўзлай бошлайди.

Ширкатга кўра, бутун тармоқда хавфсизлик чораси қўлланган, Феруза билан биргаликда яна қарийб 2500 қурилма-телефонларда TikTok ишлашдан тўхтаган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Ферузанинг видеоси интернетни ишғол қилгани баробарида TikTok дан ўчирилади. Буни ширкат "инсоний хато" деб таърифлаган.

"Видео ўчирилмаслиги керак эди", дейди ширкат мулозими.

"Биз бу хато учун ўз фойдаланувчимиздан узр сўраймиз".

Жадал ўсиш ва қўшимча текширувлар

Human Rights Watch Би-би-сига шаффофлик йўқлиги учун ҳам қўшимча текширувлар кучаяди, деб айтди.

"Феруза Азизнинг ҳисобига нима бўлганини билиш - биз ташқаридагилар учун жуда мушкул", дейди ташкилотнинг Хитой масалалари бўйича мутахассиси Yaqiu Wa.

"TikTok ўз платформасидан олиб ташлаётган видеолар ёки ҳисоби тўхтатилаётган муштарийлар борасида маълумотларни ошкор этмайди".

"TikTok бир неча марта Хитой ташқарисида ҳукуматнинг йўриғига юрмаслигини айтгани билан аслида бу каби шубҳа-гумонларни аритувчи тайин бир қадам қўймади".

Ўтган икки йил давомида бу ижтимоий тармоқнинг машҳурлик даражаси ўсиб кетди.

Дунё бўйлаб TikTok 1 ярим миллиард маротаба юклаб олинган.

Бу йил унинг машҳурлиги Facebook ва Instagram билан беллашиш даражасига кўтарилган.

Аммо Ғарб бозорлари TikTok машҳурлигидан хавотирга тушган.

Чунки TikTok эгалари Хитойда...

Тошкент ва уйғурлар: Ўзбекистон Хитой таъсирига тушиб қолдими?

Дунё ва мусулмонлар: Янги маълумотлар Хитой уйғурларнинг миясини қандай юваётганини ошкор қилди

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ