Худосиз утопия: СCCР динга қарши қандай курашганди?

Фото муаллифлик ҳуқуқи FUEL
Image caption Совет Иттифоқида чиқарилган атеистик тарғибот плакатларидан бири

Яқинда Британияда нашр этилган "Худосиз утопия. Динга қарши советча тарғибот" китобида муаллиф Канада-британ тадқиқотчиси Роланд Эллиот Браун совет атеистик плакатларининг ёрқин график тасвирларига тўқнашиб, биринчи социалистик давлатларнинг динга қарши кураши тарихи изига тушади.

Илк қарашда Роланд Э. Браун китоби худди адабий тўплам сингари кўринади. Унда бирқанча инқилобдан кейинги дастлабки йиллардан то Совет Иттифоқи парчалангунига қадар советча динга қарши тарғиботини акслантирувчи юзлаб ёрқин рангли тасвирлар бор. Аслида эса улар шунчаки тасвирлар жамланмасидан кўра, анчайин кўп нарса.

"Даҳрийлар диндорларга қараганда ахлоқсизроқ"

Диний таълимда атеизм ва секюларизм ҳам ўқитилиши керакми?

Диншунослик фани қачон тикланиши номаълум

Бу совет ҳукуматининг динга бўлган муросасиз муносабатини ва инсоннинг ақлга сиғар-сиғмас барча гуноҳларини тенглаштиришга уринишини чуқур ўрганишдир. Бу китобнинг яратилишига барибир шу тасвирий қаҳрамонлар биринчи туртки бўлди. Аммо Роланд Брауннинг айтишича, улар билан ишлаш ва синчковлик билан ўрганиш давомида совет ҳаёти мафкурасининг энг кенг қатлами аниқланди, бу эса кенг қамровли тадқиқотнинг яратилишига олиб келди.

Ғарбий советологияда шу чоққача бундай китоб мавжуд эмасди, Роланд Браун томонидан тузилган тўплам ўқувчига СССРда етти ўн йилликлар давомида ҳукм сурган мафкуранинг энг қизиқарли жиҳатларидан бирининг ўзига хос қиёфасини беради.

Кўргазмали материалларнинг катта қисми - Санкт-Петербургдаги дин тарихи давлат музейи тўпламидан олинган. Совет йилларида у Дин ва атеизм тарихи музейи деб номланган - атеизм Совет мафкурасининг асосларидан бири бўлган ва у Қозон соборининг муҳташам биносида жойлашган. 1991 йилда собор Рус православ черковига берилган, ўн йиллар давомида (Дин тарихи музей идея қайта номланган) ва собор билан бир том остида фаолият юритган. 2000 йилда музей Почтамтская кўчасидаги қайта тикланган тарихий бинога кўчиб ўтди ва Қозон собори рус православ черковининг Санкт-Петербург епархиясининг собори бўлди.

Гарчи муаллиф унинг мазмуни кўпроқ "антиутопия"га тўғри келишини тан олса-да, китоб "Худосиз утопия" деб номланади. "Худосиз" сўзи эса 1922 йилдан 1941 йилгача СССРда нашр этилган "Даҳрий" номли жангари-атеистик газетасидан тўғридан-тўғри олинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FUEL
Image caption Роланд Эллиот Браунннинг "Худосиз утопия. Советларнинг динга қарши тарғиботи" китобининг муқоваси

Мен Роланд Браундан постсовет Россиясидаги дин ва атеизмга нисбатан кескин бурилишга муносабати қандай эканлигини сўрадим. Чиндан ҳам, агар унинг тадқиқоти мавзуси бўлган тарихий даврда динга содиқлик айб бўлса, энди унга қарши курашиш жиноят ҳисобланиб, Россия Жиноят кодексининг "Диндорларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиш" махсус моддаси билан белгиланган. Бундан ташқари мазкур модда сиёсий мухолифатга қарши курашда ҳам фойдаланилган - бунга Pussy Riot иши энг яхши мисолдир.

"Атеизм ўз моҳиятига кўра, черков томонидан ўрнатилган ва муқаддаслаштирилган кўп асрлик дунё тартибига қарши курашишга қаратилган инқилобий мафкурадир, - дейди Роланд Браун. - Россиянинг ҳозирги консерватив-ҳимоя раҳбарияти буни яхши тушунишади. Эътибор беринг, барча қўмсашу қайта тиклаш кайфиятлари ва тартибида, замонавий мафкурадаги жамиятда совет атеизми бўйича носталгия умуман йўқ.

"Масалан, яқиндаги Екатеринбургда эҳром қурилишига қарши намойишларни олинг, - давом этади муаллиф. - Вазиятни изоҳлаётиб, Владимир Путин намойишчилар ҳақида очиқ таҳдид билан "Улар даҳрийларми?", деб сўради.

"Худосиз Утопия" Лондондаги FUEL нашриётида чиқди. Унинг севимли мавзулари - совет лойиҳасининг график, визуал таркиби. Мана, мазкур нашриётда турли вақтларда чоп этилган китобларнинг номлари: "Совет метроси бекатлари", "Совет криминал татуировкалари", "Совет автобус бекатлари", "Совет антиалкоголь плакатлари", "ГУЛАГдан суратлар" ва бошқалар.

Эътиборингизга "Худосиз утопия" китобидан плакатлар намуналарини муаллиф изоҳлари билан бирга ҳавола этамиз.

"Новгородда сувда чўмилиш"

Александр Кан: Китобда Киевда 988 йил Княз Владимир томонидан Русда сувда чўмилиш маросими билан боғлиқ ҳеч нарса йўқ, шунинг учун хронолик равишда бу воқеа - уч йил ўтгач, 991 йилда Новгородда сувда чўмилиш - китобнинг таркибига энг қадимги маросим каби ёки бошқа бир таъсирини кўрсатади. Хатто совет даврида ҳам Руснинг сувда чўмилиш маросими рус давлатчилигини шакллантиришдаги муҳим, асосий босқич сифатида тақдим этилган ва унга бўлган муносабат ҳар доим хурматли бўлган. Шу боис бу каби плакатни кўриш анчайин кутилмаган ҳол.

Роланд Э. Браун: Бу плакат, илк бор "Даҳрий" журналида 1925 йилда чоп этилган. У инқилобга қадар Россияда мавжуд бўлган сувда чўмилиш маросимига ҳурмат-эҳтиром муносабатини фош этишга қаратилган ҳам матн, ҳам график материаллар тўпламининг бир қисми эди. Бу ерда ҳаммаси бор: ўғрилик, талончилик, зўравонлик, қул савдоси.

Албатта, бундай плакат иймонлиларнинг ҳис-туйғуларини жунбушга келтириши, ҳақорат қилиши керак эди, аммо бошқа томондан бу ердаги тасвирланган воқаеаларнинг тарихий ҳақиқатини инкор этиш қийин. Ҳа, савдо-сотиқ ва қуллар савдоси бор эди ва княз Владимир Византия билан алоқаларини мустаҳкамлаш зарурлиги бўйича бепарво фикрлар бўлмаса, у прагматик раҳбарлик қилди.

Совет мафкурасининг Руснинг сувда чўмилиш маросими фактига мутлақо тоқатли муносабатига келсак, бу тарихий тараққиётнинг марксистик таълимоти доирасида ижобий ҳодиса сифатида қабул қилинганлиги билан изоҳланади. 1925 йилда, эрта босқичда, бу англаш ҳали ҳукмронлик қилмаганди ва бу умумий инқилобий аксил-дин қўзғолонлари остида қолиб кетди.

Масиҳ қурбон сифатида

Александр Кан: "Даҳрий" журналидаги бу сурат ҳам 1923 йилда бироз кутилмаган кўринади. Шавқатсиз антиклерикал ташвиқотнинг умумий манзарасида христианликнинг асосий тимсоли бўлган Исо Масиҳ бегуноҳ қурбон сифатида намоён бўлади.

Унинг чорлови эса: "Қабул қилинг, еб олинг: бу Менинг Танимдир ва ундан ичинг: бу Менинг Қонимдир" черков ходимлари ва иймонлилар уни тўғридан тўғри тушунадилар, парчалашиб, Худо Ўғлининг танасини ейишади.

Роланд Э. Браун:Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бу ерда тасвирланган сурат жуда ғамгин, очиқ қонли кўринади. Дарвоқе, бу плакат ранглар тасвири жиҳатдан менга динга қарши Мэрилин Мэнсон образини эслатади. Унинг маъносини талқин қилишга келсак, мен уни бошқача қабул қиламан. У 1923 йилда яратилган, бундан бир-икки йил олдин Волга ҳудудидаги очарчилик пайтида одам ўлдириб жасадларни ейиш, қоринларини тўйдириш учун ўз фарзандларини ўлдирилиши ҳақидаги кўплаб хабарлар пайдо бўла бошлади. Бу жойларда эса диндорлар, имонлилар яшашган. Менимча, бу плакатнинг маъноси шундаки, илоҳий бирликнинг бир қисми бўлган Масиҳнинг танасини ейиш - диндорлар учун очарлик пайтида одамхўрликни оқлашга асос бўлган бўлиши мумкин.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FUEL

Ва албатта, Волга минтақасидаги очарчилик болшевик ҳукуматининг очлар учун дон сотиб олишни важ қилиб черков қадриятларини мусодара қилишга баҳона ҳам бўлганлигини эслаш мумкин. Аслида эса бунга ҳеч қандай эҳтиёж ҳам бўлмаган - АҚШ очлар учун юборган озиқ-овқат маҳсулотлари совет портларида турарди. Ҳукумат уни тушириш ва эҳтиёж юқори бўлган ҳудудларга етказиб беришни ташкиллаштира олмаган. Бу плакатга очликка қарши кампания ва динга қарши тарғибот бирйўла сингдирилган.

Дин - маънавий ичимлик

Александр Кан: Менинг фикримча, умрининг катта қисмини Совет Иттифоқида ўтказган одам - дин ва ичкиликбозликка умуман яқинлашмайди. Бундан ташқари, экслайманки, руҳонийлар ва монастирлар алкоголизмни даволашда ёрдам беришарди. Назаримда, 1931 йилдаги бу плакатга унинг муаллифлари бу иккисини сиздиришга уринишган: уларнинг фикрича, социализм қуришга биргаликда халақит берувчи даҳшатли иллатлар сифатида.

Роланд Э. Браун: Аслида эса унчалик эмас. Яхши маълумки, княз Владимир Рус учун дин танлаганида христианлик билан бир қаторда исломни ҳам кўрган. Мусулмонларнинг дини айнан ичкиликни тақиқлагани учун исломни рад этишган. "Руснинг хурсандчилиги ичкиликнинг борлиги " - шундай очиқ тан олиш билан Владимир ўз салтанатини исломлаштиришни рад этган. Ва албатта, бу плакатнинг яратувчилари Лениннинг сўзларига таянган. Агар Маркс динни "Халқ учун опиум" деб атаган бўлса, Ленин 1905 йилдаги "Социализм ва дин" мақоласида "дин - бу ўзига хос маънавий ичимлик, унда капитал қуллари ўзларининг инсоний қиёфаларини одамга муносиб ҳаётга бўлган талабларини бузадилар", - деб ёзган.

Халоскор Масиҳ эҳромида - Бочкадаги сельдлар

Александр Кан: Этот бу плакатга 1929 йил деб ёзиб қўйилган - Москва марказидаги Халоскор Масиҳ эҳромининг тарихий бузилишидан икки йил олдинги сана. Бу ерда эҳромни вайрон қилиш зарурати қандай асосли эканлиги қизиқ. Худди бочкага босиб тиқилган сельд сингари "Жой йўқ" байроғи билан совет клубларига ташриф буюрганлар улкан черков биносига нафрат билан қарашмоқда.

Роланд Э. Браун: Ҳа, ҳақиқатдан ҳам, 1812 йилги Ватан урушидаги ғалабани хотирлаш учун ўрнатилган Россия ҳудудидаги энг йирик православ соборининг бузилишидан олдин 1929 йилда Пасхага бағишланган тарғибот кампанияси бўлиб ўтган, унинг изларини мен "Даҳрий" журналида топдим. Дарҳақиқат, русларнинг "бочкадаги сельд каби" иборасига қатъий амал қилган ҳолда, ишчи клубга ташриф буюрувчилар улкан собор манзарасида бочкада "Астрахан сельди" ёзуви билан ўтиришибди. Плакатдаги ёзув "ишчи одам клубда жой етмаганлиги сабабли черковга боради" деган маънода янграган. Табиийки, ташвиқот ўша пайтдаги ишлайдиган оламга на дин, на ибодатхона керак эмас, деган фикрлардан келиб чиққан.

Афтидан, плакат муаллифлари собор ишчи клубга айлантирилиши керак, деб ҳисоблашган, Халоскор Масиҳ эҳромини бор-йўғи икки йилдан сўнг нима тақдир кутаётганини тахмин ҳам қилмаган бўлсалар керак. Албатта, ҳозирда у қайта тикланган, аммо менинг назаримда янги соборнинг безатилиши лас-вегасча кўриниш беради, ва энди афсуски у асл Халоскор Масиҳ эҳроми қиёфасини йўқотган, аввалгидек Европанинг энг яхши черков биноларидан бири деб даъво қилолмайди.

Космос - дин бўйича!

Александр Кан: Қолган ғамли негативлар манзарасида буниси ўзининг некбинлиги билан қувонтиради. Унинг манбаси - албатта, биринчи галда СССРда мифлаштирилган Юрий Гагариннинг жозибали қиёфаси ва унинг табассуми.

Роланд Э. Браун:Ҳа, бу плакат - эҳтимол, бизнинг китобимизда жой олганларнинг энг машҳури. У аллақачон график дизайннинг мумтозига айланган. У жуда оддий - космонавт фазода, унинг остида черковлар, эҳромлар ва ҳатто масжид бор. Марказда эса - осмондан ишонтиришга келтирадиган хулоса: "Худо йўқ!" Ва ўзининг шу соддалиги билан плакат шунчаки ажойиб.

Аслида худо йўқлигига ишонтириш ғояси Гагарин парвозидан анча олдин бошланган, кейин эса совет аксилдин ташвиқотчилари бу йўлда фазода бўлганлардан ҳам фойдаланишди. Урушдан олдин ҳам "Даҳрий" журнали машҳур учувчи Чкалов билан суҳбатни чоп қилди, унда учувчи ўқувчиларни булутлар остида худо йўқлигига ишонтирган. Шундай қилиб, Гагаринли плакат бор-йўғи совет ташвиқотчиларининг СССР ташқарисида ҳам фойдаланган тизимларининг давомидир. Иккинчи совет космонавти Герман Титов 1962 йилда АҚШга сафари чоғидаги Сиэтлда Бутунжаҳон кўргазмасида сўзга чиқанида, диндор америкаликларга ҳеч қандай худонинг йўқлигини, осмонда уни кўрмаганини айтади.

"Яҳова айғоқчилари"

Александр Кан: Тўпламингиздаги бу плакат алоҳида қизиқ кўринди менга. Сиз билан постсовет Россиясида диннинг тикланиши ва ҳозирги ҳукуматнинг динга қарши ҳар қандай тарғиботга нисбатан фаол қаршилик кўрсатиши ҳақида гаплашдик. Бироқ баъзи бир эътиқодларга таъқиб замонавий Россияда ҳам сақланиб қолмоқда, уларга муносабат совет давридагидек ҳеч нимаси билан фарқ қилмайди. Бунга "Яҳова шоҳидлари" - энг яхши мисол. Бу ташкилот замонвий Россияда экстремистик деб топилган, фаолияти тақиқланган. Бу карикатура эса 1962 йилда чоп этилган, бугунги кунда Россия газеталари саҳифаларида ҳам кўриниши мумкин эди.

Роланд Э. Браун:Совет Иттифоқи даврида ҳам, ҳозирги пайтда ҳам, "Яҳова шоҳидлари"га нисбатан адоват ва очиқчасига душманлик муносабати - ташкилотнинг АҚШда асос солингани, унинг Россияда тарихий илдизлари йўқлиги билан асосланади. Қисман, "Яҳова шоҳидлари" фақат Худонинг обрўсини тан олишади ва давлатнинг обрў-эътиборини рад этишади. Ҳаракат тарафдорлари армияда хизмат қилишдан бош тортадилар, бунинг ўзи антисоветлик қўпорувчилик ва ҳатто жосуслик деб ҳисобланар эди, плакатда бу ҳақда очиқ айтилади.

Ҳозирги Россияда улар ўзларининг гўё антисоциал йўналиши учун қонундан ташқарида қолмоқдалар. Аслида эса тақиқ сабаби - Рус православ черкови Россиядаги христиан конфессиялар орасида ўз монополиясига дарз кетишидан ҳавотирланади.

Атеизмнинг бўшаган "муқаддас жойи"

Александр Кан: Бу плакатнинг қизиқарлиги шундаки, ундаги танқид объекти диннинг ўзи эмас, балки Совет Иттифоқининг сўнгги йилларида динга қарши атеистик тарғиботнинг суст, самарасиз иши - Плакатда 1962 йил санаси белгиланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FUEL
Image caption Совет фазогирларининг машҳурлиги атеизм тарғиботида қўл келган

Роланд Э. Браун: СССРда атеистик тарғибот билан боғлиқ муаммо шунда эдики, у совет мафкурасининг бошқа таркибий қисмларин кўра тез чарчаган, кучини йўқотган эди. Энг яхши тарғиботчилар атеистик ишларга боришдан бош тортдилар ва натижада иш суст ва жуда ишонарсиз, мужмал ва амалда самарасиз олиб борилди. Бу ҳақида америкалик тадқиқотчи Виктория Смолкин ўзининг ўтган йили чоп этилган "Муқаддас жой бўш бўлмайди. Совет атеизми тарихи" китобида тўлиқ ва батафсил ёзган.

Бироқ даҳрийлик ва буюк Октябр инқилоби совет ҳокимиятига буюк Ленин томонидан мерос бўлиб қолди ва "муқаддас сигир" сингари ундан воз кеча олмадилар, қандайдир йўллар билан давом этиб ҳам юрибди. Атеистик тарғиботдаги хато ва камчиликлар учун у қадар даҳшатли бўлмаган ва мафкуравий ишнинг бошқа соҳаларида бўлгани каби жиддий оқибатларга олиб келмаган. Ва унга муносабат ҳам ўзига мос эди - енг учида. Табиийки, бу плакат шу ҳақда.

Чайқов бўйича кечиккан олов

Роланд Э. Браун: Гарчи танқидчилар объектлари бу ерда очкўз "тадбиркор мистер Жон" ва совет "пасткаши" - "аянчли талабли" чайқовчи бўлиб кўринса-да, аслида бу плакатни совет мафкурасининг рус маданиятига қарча зарар етказганлиги, черковлар ва диний қадриятларни йиллар давомида эътиборсиз қолдирилиши, эҳромларнинг вайрон қилинишининг оқибатлари акси сифатида кўриш мумкин. Бу плакатга 1984 йил санаси қўйилган, бу пайтга келиб Андроник монастирида қадимрус санъати музейи ташкил қилинган, Андрей Рублев номи Андрей Тарковский фильми билан бутун дунёда шуҳрат қозонган эди. Шубҳасиз, ибодатхоналарни вайрон қилаётган совет режимига қарши танқид қилишнинг иложи йўқ эди, шунинг учун тарғибот қора бозор бўйича кечиккан олов тарзида олиб бориларди.

Хиппи-суперюлдуз

Александр Кан: 1960-йиллар охиридан, айниқса 1970-йилларда дин ва унинг тимсоллари нафақат ёши улуғ инсонлар, балки ёшлар орасида ҳам тобора оммалаша борди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи FUEL
Image caption 1970-йилларда ёшлар орасида динга қизиқишнинг кучайиши атеизм тарғиботчиларини ҳайрон қолдирганди

"Исо Масиҳ - суперюлдуз" рок-операси, бўйинда ҳоч - христианлик, кутилмаганда энг замонавий хиппиларга сиғиниш объектига айланди. Ва ташвиқотчилар 1970-йилларнинг иккинчи ярмида бунга муносабат билдирмасликнинг иложини топмадилар.

Роланд Э. Браун: : Ҳа, чиндан ҳам Ғарбда ўша пайтда ёшлар норозиликнинг рамзи сифатида панклар бўйинларидаги ҳочни оёғини осмондан қилиб тақиб олишган бўлса, СССРда диний рамз ёшлар қўзғолонининг белгиси бўлиб қолди. Ушбу плакат, шунингдек, умумий маданий жиҳатлар билан ҳам қизиқарли - Пушкиннинг "Руслан ва Людмила" поэмасига ҳавола ва композицияда Александр Ивановнинг "Масиҳнинг халққа кўриниши" расми. Бу тўпламимиздаги энг ақлли ва кашфиётчилик намойиш қилинган плакатлардан биридир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002