Россия: Ҳукумат тарқатилди – Путиннинг мақсади нима?

Russian President Vladimir Putin (R, back to camera) and Russian Prime Minister Dmitry Medvedev (L, back to camera) leave after a meeting with Cabinet members at Government headquarters in Moscow, Russia, 15 January 2020 Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Россия ҳукумати кутилмаганда тарқатиб юборилди

Россия ҳукумати кутилмаганда тарқатиб юборилди. Ҳаттоки, ҳукумат таркибидаги вазирлар ҳам бундай бўлишини кутмаган кўринади.

Бу президент Путин янги йилда эски амалдорлардан қутилишни истаганини англатадими?

67 яшар Владимир Путин 20 йилдан бери мамлакатни бошқариб келади. Унинг жорий муддати эса тўрт йилдан сўнг ниҳоясига етади.

Давлат бошқарувида бундай катта тажрибага эга президент ҳаммасини олдиндан режалаштиргани кундек равшан.

Россиянинг танқидларга тутилган солиқ тизимини самарали қайта йўлга қўя олган Михаил Мишустин янги ҳукуматга бошчилик қилиши маълум этилди.

У Владимир Путин илк бор қудратга келган даврдан бери президент билан ёнма-ён ишлаб келган эди.

Путин конституция бўйича президент бўлишга имкони йўқ пайтларда мамлакатни бошқарган Дмитрий Медведев эса сиёсий саҳнадан кетаётгани йўқ.

Бироқ Россия хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари сифатидаги янги вазифаси билан у парда ичига янада ўтиб кетади.

"Хавфсизлик кенгаши Путинга энг яқин шахслар йиғини экан, бу Медведевнинг захирада эканини англатади", Карнеги Москва марказидан Александер Баунов.

Путин ўзининг иккинчи муддати тугашидан сўнг расман Дмитрий Медведевнинг ўринбосарига айланиб, айни ишга қўл урган эди.

Бироқ бус афар президент сохта Бош вазир вазифасини бажармаслиги аниқ.

Тўртинчи муддат Путиннинг сўнгги президентлигига айланадиган кўринади.

Путин нимани кўзламоқда ўзи?

Эндиликда, парламентга катта ваколатларга эга бўлмоқда - Бош вазирни танлаш ва ҳукумат таркибини тасдиқлаш ҳуқуқи парламентга ўтмоқда.

Бироқ бу ҳозирча амалга ошмайди.

Путин Медведевнинг ўрнига келадиган янги Бош вазирни танлаб бўлди. Парламент энди буни расман тасдиқлашга мажбур.

«Депутатлар ўша-ўша, кўп нарса ўзгармайди», дейди Би-би-си Рус хизмати ходими Сергей Горяшко.

Президент Путин эса конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилмоқда - сўнгги марта бундай оммавий овоз бериш 1993 йилда кузатилган эди.

Ўртага ташланган таклифлардан яна бири Давлат Кенгаши мақомини расмий ҳукумат агентлиги сифатида конституцияда мустаҳкамлаб қўйишдир.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Путин Медведевнинг ўрнига келадиган янги Бош вазирни танлаб бўлди

Айни вақтда ушбу кенгаш 85 ҳудуд губернаторлари ва сиёсий партиялар етакчилари дохил бошқа расмийлардан иборат маслаҳат гуруҳидир. Бу гуруҳ шунчалик каттаки, унинг барча аъзолари Москвада йиғилганда Кремлнинг каттакон залида жой қолмайди.

Президент Путиннинг келажак учун аниқ режалари борлигига ишонилади. Унинг Давлат Кенгашининг янги ва қудратли етакчисига айланиши ана шундай фаразлардан биридир.

«У гапни Давлат Кенгаши мақоми масаласидан бошлагани, эҳтимол, президентликдан кетгач ўз қудратини сақлаб қола оладиган бошқа бир жой яратишга уринаётганидан дарак бериши мумкин», тахмин қилади Баунов.

Путин қудратда қолишни истамоқда, муаммо эса буни қандай амалга оширишида, сўзлайди Сергей Горяшко.

Янги ўзгаришлардан сўнг Путиннинг 2024 йилдан сўнг президентликдан кетишига ишонч хосил қилиш мумкин. Агар шундай бўлса, Давлат Кенгаши раҳбари лавозими орқали сиёсий таъсирни ўз қўлида сақлаб қолиши мумкин.

Лондондаги Қироллик Коллежи қошидаги Россия Институти раҳбари Сем Гриннинг ишонишича, 2024 йилдан сўнг ўз келажаги хавфсизлигини таъминлашга уринаётган элита вакиллари, эндиликда, Дума (парламент), Давлат Кенгаши ва Владимир Путиннинг сиёсий ролига аниқлик киритиб, «бир вақтнинг ўзида учта шахмат тахтасида ўйнашга мажбур бўлади».

Россиялик журналист Константин Эггертнинг Twitter'да ёзишича, "Медведевни олиб ташлаш ва конституцияга жиддий ўзгартиришлар киритишни таклиф қилиш орқали Путин ҳокимиятнинг барвақт ўзгариши жараёнини бошлади".

Эггертнинг ўхшатишига кўра, бу жорий тартибни сақлаган ҳолда «ўзгаришларга тақлид қилишга мосланган шахмат ўйинидан ўзга нарса эмас».

Using a similar analogy, commentator Konstantin Eggert said it was the "same meaningless chess designed to imitate novelty" while ultimately preserving the status quo.

Ўзгаришларга қандай муносабат билдирилди?

Россиядаги йирик мухолифатчилардан бири бўлмиш Алексей Навалнийнинг таъкидлашича, бу советча бошқарув сиёсатига қайтишни англатади ва конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича ҳар қандай овоз бериш жараёни қаллобликлар остида ўтади.

Навалнийга яқин бўлган фаол Любов Соболь ҳам ўхшаш фикрларни илгари суради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Янги Бош вазир Михаил Мишустин солиқ тизимини ислоҳ қилган технократ ўлароқ эътирофга сазовор бўлган эсада, у ҳақида жуда кам маълумот мавжуд.

Россия: Медведев ҳукумати истеъфога чиқди

Россия: Владимир Путин қандай қилиб кичик шаҳарнинг катта қаҳрамонига айланди?

Россия, Путин: Ҳокимиятнинг 20 йили 20 суратда

Россия: Путин атрофидаги амалдорларнинг бойлиги қанча?

«Каззобларни бошқа каззоблар билан алмаштириш на ислоҳот, на янгиланишдир», дейди у.

Янги Бош вазир Михаил Мишустин солиқ тизимини ислоҳ қилган технократ ўлароқ эътирофга сазовор бўлган эсада, у ҳақида жуда кам маълумот мавжуд.

Айрим кузатувчилар обрўси у қадар юқори бўлмаган Медведевнинг лавозимидан кетказилишини Владимир Путиннинг илк президентлик йилларида Бош вазир бўлган Михаил Фрадковнинг тақдирига менгзамоқда.

Путиннинг иккинчи муддати тугашидан бир йил аввал бўшатилган Фрадковнинг ўрнига ҳам ҳеч ким танимайдиган Виктор Зубков келган ва у ҳам атиги бир неча ой ҳукуматни бошқарган эди, холос.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ