Хитой коронавируси дунё иқтисодининг бошига етадими? Xitoy, koronavirus

Китайский порт Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Хитойнинг осуда бандаргоҳлари

Коронавирус иқтисодий инқироз шарпасини жонлантирди. Хитой фабрикаларида карантин, Ғарб иқтисодчилари эса бу касаллик дунё иқтисодини ҳам бетоб қилиб қўймасмикан деган хавотирда.

Вирус бугунга қадар юзлаб инсонларни ўлдирди.

Дунё бўйлаб тарқаши давом этмоқда.

Агар вирус глобал пандемияга эврилса, унда дунё иқтисоди касалланиши муқаррар.

2008-2009 йилда рўй берган иқтисодий инқироздан дунё ўн йил деганда ўзига келганди.

Ўзига келган, аммо ўзини тўла ўнгламаган йирик давлатлар - АҚШ, ЕИ ва Хитой узра яна қора булутлар кўринмоқда.

Хитой акса урди... Дунё шамоллашни юқтирдими?

2002-2003 йилда SARS вируси Хитойда пайдо бўлиб, 25 та давлатга тарқалди.

800 киши қурбон бўлди.

Бу ҳар ўнинчи бемор дегани...

Дунё иқтисоди ўшанда бор-йўғи 40 миллиард доллар зарар кўрганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Sars карантинидан кейин илк сайёҳларни кутиб олиш. Пекин.

Аммо унда Хитойда ялпи ички маҳсулот чиқариш ҳажми йилига 1,7 триллион долларга тенг эди,холос.

Ҳозир эса бу рақам тўққиз карра ошган -15 триллион доллар, дунё ялпи ички маҳсулот ҳажмидаги улуши эса 4 фоиздан 17 фоизга кўтарилган.

SARS тарқалган вақтда бутун дунё ваҳимага тушганди.

Аммо ваҳима...ҳаётий ҳақиқатдан узоқ бўлди.

Шунда ҳам бу галгиси бошқачароқ. Яъни, ваҳима билан реаллик тўғри келмаган тақдирда ҳам иқтисодий йўқотишлар кўп бўлади.

Ким кўпроқ йўқотишини ҳозирданоқ айтиш мумкин.

Энг катта мағлум - Хитой

Хитой иқтисоди бу вируссиз ҳам анча оқсаб қолганди.

Ўтган йил мамлакат иқтисоди 6.1 фоизга ошди.

Бу Хитой учун ўта кам кўрсаткич...

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Пекинда қаҳвахонага киришдан аввал тана ҳарорати ўлчанади

Хитой иқтисоди оқсашига қисман ўзи сабабчи бўлса, қисман АҚШ билан савдо уруши ва Ҳонгконгдаги намойишлар ҳам ҳисса қўшди.

Вирустдан биринчи ўринда нақлиёт, савдо, меҳмонхоналар бизнеси зарар кўради.

Айниқса, вирус тарқаши Хитой Янги йили - сайёҳлар мавсумига тўғри келгани катта муаммо бўлди.

Ишлаб чиқаришга ҳам зарба етди.

Аксарият завод-фабрикалар канантинда, ишчилар уйда...Маҳсулотни харидорга етказаш ҳам муаммо.

Қўшнилар ва бошқа давлатларга ҳам осон эмас

Айниқса Осиёда...

Хитой дунёдаги йирик электроника ширкатлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради.

Минтақада бу соҳада ишлаб чиқарилаётган қисмларнинг 40 фоизи айнан Хитой ҳиссасига тўғри келади.

Ветнам, Жанубий Корея, Камбоджа, Сингапур ва Япония Пекиннинг сайёҳлик гуруҳларини тақиқлашидан ҳам зарар кўради.

Саноатда танаффус эса Австралия ва Бразилия каби хом ашё етказиб берувчи давлатларга ҳам зиён келтиради.

Европа ва АҚШ эса асосан Хитой сайёҳларининг қадами узилганидан "қийналиб" қолишади.

Улар бу мамлакатлар дўконларидаги қимматбаҳо кийимлару тақинчоқларнинг асосий харидорлардан саналади.

Албатта, Хитойда чиқариладиган эҳтиёт қисмларининг камайиши Ғарбни бошқа ишлаб чиқарувчилар томон ўгирилишини англатади.

Аммо бу арзонга тушмайди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Пекиннинг бўм-бўш метроси

Бозорлар хавотирда

Инқироз шарпасидан сармоядорлар жуда қўрқишади... Улар ўз ҳиссаларини сота бошлашади.

Нефт энг паст кўрсаткичга арзонлади - чунки Хитой дунёдаги энг йирик харидорлардан бири.

Инқироздан қочиб қутулиш мумкинми?

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ниқоб ишлаб чиқариш

Ҳамма гап бу вирус тарқаши қачонгача давом этиши билан боғлиқ.

Ҳозирча Халқаро валюта жамғармаси ва АҚШ молия вазирлиги вазиятни яқиндан кузатаётганини айтиш билан чегараланмоқда.

Аммо вирус пандемик тус олса, унда вазият таранглашиши табиий...

Хитой, коронавирус: Онлайн харид қилинган буюмдан касаллик юқиши мумкинми?

Ўзбекистон Хитой билан қатновларни вақтинча тўхтатади

Уҳан ва Хитой: Фуқароларини қайтариш Ўзбекистон учун хавфлими? Коронавирус кирадими?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Бу мавзуда батафсилроқ