Хитой, коронавирус: Шифохоналар етишмаяпти, юзлаб одам қурбон бўлган -Xitoy (видео)

Хитой мулозимларига кўра, мамлакат бўйлаб шиддат билан тарқалаётган коранавирусга қарши курашда ётоқлар ва керакли жиҳозлар етишмаяпти. Раҳбарларга кўра, камида 563 инсон қурбон бўлган, ўн минглаб одамлар бу вирусга чалинган. Айни пайтда икки саёҳат кемаси карантинга жойлашган. Кемаларда минглаб сайёҳлар борлиги айтилади. Улар орасида вирусга чалинганлар топилган.

Би-би-си мухбири Жон Садвортнинг хабар беришича, Уҳан кўринмас ёв билан урушга кирган шаҳардир. Бу ёвга қарши курашга барча йўллар ишга солинди. Давлат матбуотида бу жангни тасвирловчи қаҳрамонлик аксларга кенг жой берилган. Янги шифохоналар ана шу урушда ғалабага эришилаётганининг рамзи ўлароқ кўз-кўз қилинмоқда.

Уҳанда бу касалликка чалинганлар кўп, аммо уларга шифохонада жой йўқ.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot

Би-би-си мухбирига кўра, буларнинг барини олди олинса бўларди. Аммо январ ўрталарида вирус шиддат билан тарқай бошлади. Аммо мулозимлар шаҳарда йирик байрамни оммавий нишонлашга рухсат беришди.

Бу эпидемия тобора шиддат билан тарқар экан, Уҳан ёпиб қўйилганига қадар, шаҳардан беш миллион киши чиқиб кетгани маълум бўлди.

Вирус тарқаши кучайиши билан Хитойнинг бошқа шаҳарлари ҳам чекловлар киритишни бошлади. Айрим шаҳарларда бир оиладан фақат бир кишигина ташқарига чиқиб, озиқ овқат харид қилиши мумкин. Бу ҳам фақат икки кунда бир марта, холос.

Коронавирус: Хитойдан келган Ўзбекистон фуқароларини вазир самолётга чиқиб кутиб олди

Хитой, Россия, Ўзбекистон: Мигрантлар орасида коронавирус тарқалиш хавфи “жуда катта”

Уҳан ва Хитой: Фуқароларини қайтариш Ўзбекистон учун хавфлими? Коронавирус кирадими?

Бу мавзуда батафсилроқ