Коронавирус касалидан ўлиш хавфи нақадар катта? Хитой, Ўзбекистон, O'zbekiston

Image caption Энг кўп ўлим ҳоллари Хитойда юз бермоқда

Дунё бўйлаб 20дан ошиқ давлатда 59 мингдан кўп коронавирусни юқтириш ҳоллари қайд қилинди.

Хўш, сизда хавотирга асос қандай фактлар бор?

У сизга юқиши хавфи каттами?

Бу дунёнинг қайси қисмида эканингизга боғлиқ. Ўзбекистонда у қайд қилинмади.

Энг кўп ўлим Хитойда - мингдан ошиқ одам Хитойда вафот этган.

Кенгроқ манзарани олайлик...

Оддий грипп ҳар йили дунёда ярим миллион одамни ўлдиради.

Хўш, янги вирус қанчалар ҳалокатли?

Коронавирус, яъни илмий термин билан айтганда, Covid-19 уни юқтирган ҳар 100 касалдан бирини ўлдиряпти.

Бу 2003 йилги SARS вирусидек ҳалокатли эмас.

SARSни юқтирган ҳар 10 одамдан бири вафот этганди.

Коронавирус ўлим сурати ҳам ҳали ўзгариши ва ошиши мумкин.

SARSни юқтирганлар жуда тез бетоб бўлишган ва уларни тезда карантинга олишган ва ихоталаб қўйишган.

Лекин, Covid-19 бошқача ишлайди.

Кўп одамларда у фақат йўтал ва юқори ҳарорат билан кузатилади. Шундай экан, бемор одамлар тиббий муолажа олишга шошилмайди.

Демак, улар вирусни бошқаларга юқтириши хавфи каттароқ, чунки ўзлари билмаган ҳолда улар вирус ташувчиси ҳисобланади.

Ўзингизни қандай ҳимоя қила оласиз?

Ҳозирда вирус йўтал ва акса орқали юқяпти, ва ҳозирча унга қарши вакцина йўқ.

Докторлар қўлни тез-тез ювишни тавсия қилади.

Ниқоб қанчалик самарали экани баҳсларга сабаб бўлиб қоляпти. Чунки, аксар жарроҳлик ниқоблари одамни вирусдан тўла ҳимоя қилмайди.

Аммо, вирусни юқтирган шахс уни тақса, атрофдагиларга хавф камаяди.

Коронавирусни юқтирганлар сони нега кескин ошди? Ўзбекистон маслаҳати

Дунё: Коронавирус супер-тарқатувчилари - улар кимлар? O'zbekiston, Ўзбекистон

Коронавирус: Хитойдан келган Ўзбекистон фуқароларини вазир самолётга чиқиб кутиб олди

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek