Европа Иттифоқи раҳбари: Греция қочқинлар инқирозида биз учун қалқондир

Screenshot BBC

Сурат манбаси, Screenshot BBC

Европа Комиссияси раҳбари Грецияни Туркия билан чегарадан Европага ўтиш ҳаракатида бўлган қочқинларни тўхтатиш йўлида қадамларини олқишлаган.

"Бизнинг биринчи вазифамиз Грециянинг ташқи чегараларида тартиб бўлишидир. Бу чегаралар Европа чегараларидир", деб айтган Урсула вон дер Лейен.

У Грецияни "Европанинг қалқони" деб таърифлаган ва 780 миллион доллар ёрдам берилишини айтган.

Туркия мамлакатдан Европага чиқишни истаётган қочқинлар учун ўз чегараларини очиб юборган.

Бу каби қарорга келишидан аввал Туркия Сурияда жиддий ҳарбий йўқотишлар билан рўпара келган.

Сурия шимоли ғарбий ҳудудида Туркия хатарсиз ҳудуд яратишни истайди.

Анқаранинг мақсади миллионлаб суриялик қочқинлар бу ҳудудларга қайта жойлаштиришдир.

Шанба куни Греция мулозимлари камида 24 минг қочқиннинг чегарадан кесиб ўтишига тўсқинлик қилинганини айтган.

Дунё ва тақдирлар: Жон беришга ҳам рози жон илинжидаги инсонлар

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи,

Европа Иттифоқи раҳбари: Греция қочқинлар инқирозида биз учун қалқондир

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар бўйича мулозими Жозеп Боррел қочқинлар масаласини муҳокама этиш учун Анқарага йўл олган.

Шу кунларда жон илинжида Афғонистон, Сурия, Ироқдан қочган минглаб қочқинлар тақдири яна кун тартибига чиққан.

Улар ўзлари яқин-яқингача бошпана топиб келган Туркиядан Европага ўтишмоқчи.

Туркия ортиқ бунча қочқинни эплай олмаслигини айтмоқда.

Греция қочқинларга қарши ҳатто огоҳлантирувчи ўт ҳам очмоқда.

Туркиядан аксарияти суриялик тўрт миллионга яқин қочқин бошпана топишган. Орада Туркияни қочқинларни сиёсий олди-сотди воситасига айлантирганликда айблаганлар ҳам бўлган.

Аммо бундан жабр кўрган яна қочқинлар бўлишмоқда. Улар ҳар иккиси ҳам ўзларини истамаётган бу икки давлат чегарасида аросатда қолишмоқда.

Видео тагсўзи,

Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида ҳар доим турли миллар вакиллари яшаб келишган.