Коронавирус - Сигир сийдиги ичиш ё таппига ювиниш давоми?

Ҳиндистонда бир миллиард 300 миллиондан ортиқ уйда ўтириш буйруғини олишган. Ҳиндистоннинг айрим ҳиндулари сигир сийдиги ва тапписи коронавирусга қарши даво бўлишини айтмоқдалар. Мамлакат бўйлаб сигир пешобини ичиш маросимлари ўтказилмоқда. Сигир сийдиги ва тезаги ростдан ҳам коронавирусдан ҳимоя қиладими?

Ҳар бир мамлакатда одамлар коронавирусдан ҳимояланиш учун турли анъанавий даволарга ўзларини уришмоқда.

Ўзбеклар исириқ тутатса, италянлар хом саримсоқ емоқда.

Аммо ҳеч ким Ҳиндистондаги ақидапараст ҳиндулар олдига тушолмади.

Мол пешоби ва тезаги

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Ҳиндистонда асрлар оша сигирни муқаддас санаб, жониворнинг пешобини минг бир дардга даво деб билишади.

Иқтидордаги миллатчи ҳиндулар партияси ёки БЖП сиёсатчиси Суман Ҳариприя эса сигирнинг пешоби ва тапписи коронавирусни даволайди, деб чиқди.

"Сигир тезагининг фойдали жиҳатлари кўп. Менимча,таппи коронавирусни ҳам ўлдиради. Сигир пешоби ҳам фойдали бўлиши мумкин"" - деди БЖП вакили Суман Ҳариприя.

Видеолавҳа - нимага ишонса бўлади? Нимага ишонмаслик керак?

Фото муаллифлик ҳуқуқи БЖП депутати Суман Ҳариприя Facebook
Image caption БЖП депутати Суман Ҳариприя Facebook

Ҳинду миллатчи гуруҳлари эса коронавирусга кураш доирасида пойтахт Деҳли бўйлаб сигир пешобини ичиш маросимларини ўтказа бошлашди.

Сигир пешоби бактерияларни ўлдирувчи ёки вирусларга қарши иш берувчи хусусиятга эгами, деган масалада илгари ҳам илмий тадқиқотлар ўтказилган.

"Сигир сийдиги вирусни ўлдириш хусусиятига эга эмас, тиббий жиҳатдан бу иддао асоссиз" - деб айтди Ҳиндистон Вирусология Жамиятидан Шайлендра Саксена.

"Таппига келсак, у ҳатто хавфли ҳам. Тезак таркибида коронавирус бўлиши ва унинг нусхаси одамларга ҳам ўтиши мумкин".

Ҳиндистонда радикал ҳиндулар сигир тезаги ва пешобининг фойдасига қаттиқ ишонадилар.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Screenshot

Cowpathy номи остида 2018 йилдан бери таппидан тайёрланган совун ва дистиллаган сигир пешобидан қилинган қўл тозаловчи воситалар ҳам ишлаб чиқилади.

Маҳсулотлар онлайн усулида сотилади.

Аммо коронавирус пандемияси бошланганидан бери уларга талаб ошиб кетган.

Шу боис ҳозир таппидан қилинган совун ва пешобдан тайёрланган алкоголсиз тозаловчи восита ҳар бир харидорга ўлчаб, чекланган миқдорда сотилмоқда.

ЖССТ (Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти) эса қўлларни тозалаш учун алкоголли тозалаш воситаларини ишлатиш муҳимлигини таъкидлайди.

Ҳатто уй шароитида ароқдан қилинган воситалар ҳам иш бермайди. Чунки ундаги алкоголь миқдори 40%, холос. Қўл тозаловчи воситалардаги алкоголь миқдори ўртача 60-70% бўлади.

Коронавирус: Ҳиндистонда 1 миллиард 300 миллион одам уйда ўтиради ва бу мамлакат 1918 йилги эпидемиядан нимани ўрганиши мумкин?

Қирғизистон: Коронавирусга чалинганлар сони 42 га етди, фавқулодда вазият ва комендантлик соати эълон қилинди Koronavirus

Коронавирус, Ўзбекистон: Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 55 нафарга етди

Коронавирусдан ўзига келиши учун жаҳон иқтисодиётига бир неча йил керак бўлади Koronavirus