Коронавирус, Ўзбекистон: Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 55 нафарга етди - O'zbekiston

коронавирус Фото муаллифлик ҳуқуқи official

Ўзбекистон пойтахтига кириш-чиқиш тақиқланган.

Тошкент дохил бошқа вилоят марказларида ҳам транпорт чекловлари жорий этилган.

Айни пайтда, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 55 нафарга етган.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.

Коронавирусга чалинганлар орасида аҳволи оғир беморлар ҳам борлиги айтилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Раиси, Акмал Бурханов карантин қоидаларини кучайтиришни таклиф қилган.

Унга кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этиш ва карантин қоидаларига риоя этилиши устидан тегишли назорат олиб боришга тайёр армияни қисман сафарбар этиш зарур.

Бурхановга кўра, бу чоралар жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун керак.

"Карантин бу - эркинликни чеклаш эмас, балки жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг зарурий чорасидир", дейилади "Юксалиш" ҳаракатининг баёнотида.

Унда айтилишича, коронавирус инфекцияси ҳақидаги хабарлар "жанг майдонларидаги хабарларга ўхшаб кетмоқда".

Айни пайтда, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 нафарга етган.

Тошкент ёпилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи koronavirus info uz
Image caption Мамлакат бўйлаб тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда илк коронавирус ҳолати тасдиқланганидан 8 кун ўтиб, ҳукумат вирус ўчоғи бўлган Тошкентда карантинни кучайтириш ҳақидаги қарорни эълон қилган.

Душанба куни расмий Koronavirus Info каналида эълон қилинган қарорга мувофиқ, душанба ярим тундан пойтахтга қириш ва чиқиш ёпилган.

"Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ва коронавирус касаллигини республика ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрига республиканинг барча ҳудудларидан кириш ва Тошкент шаҳридан республиканинг барча ҳудудларига чиқишни ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, автомобиль, авиа, темир йўл) 2020 йилнинг 24 март куни соат 00:01 дан бошлаб тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди.

Бунда, Тошкент шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Тошкент шаҳрига кириш учун татбиқ этилмаслиги белгиланди", дейилади расмий ахборотда.

Ҳукумат шунингдек, вилоятлар ўртасидаги қатновни ҳам чеклаган.

Вилоятларда ижтимоий масофани сақлаш ишларига ички ишлар ва бошқа куч тизимлари жалб этилгани хабар қилинмоқда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи official

Бош прокуратура карантин қоидаларини бузган бир неча шахсга нисбатан жиноят иши очилгани ва суриштирув бошланганини маълум қилган.

Тошкентда метро дохил жамоат транспортининг ҳаракати 22 мартдан эътиборан тўхтатилган.

Транспорт вазирлиги вакилининг айтишича, жамоат транспорти тўхтатилиши муносабати билан давлат ташкилотлари ходимлари учун махсус навбатчи автобуслар ташкил қилинган.

Мамлакат ичида барча авиапарвозлар ва темир йўл қатновлари тўхтатилган.

Қўшни давлатлар билан барча чегара пунктлари ёпилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 23 март ҳолатига вирусни юқтирганлар сони 46 кишига етган.

Вирусга чалинган охирги фуқаронинг ҳам чет элдан қайтгани билдирилган.

Айни пайтда Россия ва Туркия каби меҳнат муҳожирлари кўп давлатлардан қайтаётган ўзбекистонликлар аэропортларда муаммоларга дуч келаётганликларини айтишмоқда.

Ўзбекистон расмийлари кўрилаётган фавқулодда чораларга қарамасдан, "фавқулодда ҳолат" иборасини ишлатишмаяпти.

Умидбахш башорат

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматининг бош санитар врачи Нурмат Отабеков глобал пандемияга қарамасдан, апрел-май ойларига бориб, вирус ўз-ўзидан йўқолиб кетишини башорат қилган.

Kun.uz нашрида 19 март куни чоп этилган интервюсида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, профессор Отабеков инсоният бир-икки ой ичида бу "дарддан фориғ бўлади", деб айтган.

"Бу вирус апрель-май ойларидаёқ енгилади ва инсоният бу дарддан фориғ бўлади", дея ишонч билан таъкидлаган Ўзбекистон ҳукуматининг коронавирусга қарши кураш бўйича бош маслаҳатчиси.

Аммо у ҳеч қандай илмий далил келтирмаган.

Дунёда

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anadolu Agency

Душанба куни Италияга Россия ҳарбий учоқлари мутахассислар ва коронавирусга қарши жиҳозларни келтиришган.

Жами 100 нафар мутахасислар орасида вирусологлар ва шифокорлар бор.

Жиҳозлар орасида эса диагностика ва дезинфекция ускуналари мавжуд.

Италияда коронавирусга чалинганлар сони 60 мингга яқинлашган, 5 ярим мингдан ортиқ қурбон бўлган.

Коронавирус ўлимлари бўйича Италия Хитойдан кейин иккинчи ўринда.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 33 мингдан ортган. Нью-Йоркда вазият абгор.

Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганларнинг 5 фоизи Нью-Йорк ҳиссасига тўғри келмоқда.

Учинчи ўринда Испания.

Эрон ҳам қурбонлар сони бўйича пешқадам.

Коронавирус, Ўзбекистон: Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 50 нафарга етди

Фото муаллифлик ҳуқуқи NurPhoto

Германияда ҳам вазият мушкул. Бешинчи ўринга чиққан мамлакат кескин чораларга қўл урмоқда.

Хусусан, 2 кишидан ортиқ одамларнинг бир жойга тўпланиши тақиқланган.

Германия канцлери Ангела Меркелнинг ўзи карантинда.

У билан учрашган шифокорда вирус борлиги аниқланган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Sergei Karpukhin/TASS

Россияда коронавирусга чалинганлар сони 400дан ошгани айтилган.

Мамлакатдаги кинотеартлар ёпилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Коронавирус, Ўзбекистон: Тошкент ёпилди, коронавирусга чалинганлар сони 50 нафарга етди

Коронавирус, Ўзбекистон: Вирусга чалинганлар 46 нафарга етди, Тошкент ёпилмоқда.

Британияда транспорт қатнови чекланмоқда.

Мамлакат бўйлаб паб, ресторан, бар ва тунги клублар ёпилган.

Ҳукумат одамларни уйда қолишга даъват қилмоқда.

Коронавирус, Ўзбекистон: Вирусга чалинганлар сони 46 нафарга етди, дунё бўйлаб 300 000

Коронавирусни енгиб бўлмайдими, ўзимизни у билан яшашга мослашимиз керакми?

Коронавирус: Ўзбек мигрантларини кимдир эшитадими?