Коронавирус: Россия вирусга чалинганлар сонини яширмоқдами?

Фото муаллифлик ҳуқуқи ALEXEI DRUZHININ/TASS

Вирус дунё бўйлаб ташвишли суръатда ёйиларкан, Россия ҳам ушбу чақириқ билан юзма юз келмоқда. Ҳукумат томонидан олинган чоралар қаттиқ бўлса-да, коронавирус юқтирганларнинг расмий рақами шубҳали тарзда оз. Би-би-си Россиядаги мухбири Стив Розенберг Москвадаги коронавирусга мўлжалланган янги бўлимни бориб кўрди.

Расмий рақамларга таянилса коронавирусга чалинганлар сони Россияда оз. Россиянинг улкан давлатлиги инобатга олинса, Италиядаги минглаб беморлар билан солиштирганда улар бир неча юзни ташкил қилади.

Бироқ ҳукумат беморлар оқимига тайёргарлик кўрмоқда.

Уларнинг ичига Москванинг асосий тез тиббий ёрдам шифохонаси ҳам бор.

Бутун бир бўлинма Covid-19 га қарши курашиш бўлимига айлантирилган.

Бу кириш хавфсиз бўлган яшил ҳудуд.

У аслида шифохонанинг кардиология бўлими. Бироқ пандемия сабаб, у коронавирусга чалинган беморларга мослаштирилди.

Уларнинг айтишича, инсонларни муолажа қилиш учун керакли барча ускуна ва жиҳозлар бор.

Москва яқинидаги коронавирус беморларига мўлжалланган шифохонани президент Путин ҳам келиб кўрди.

У махсус ҳимоя кийими кийиб олди ва касалхонанини айланиб, барчаси яхши эканлигини айтди.

Биз турган шифохонадаги журналистларга айтилган гаплардан хулоса қилсак, Россия дунёни пандемияга тайёр эканлигига ишонтирмоқчи.

Касалхона директори Сергей Петриковга кўра, "Москва бунга тайёргарлик кўрди. Бу каби беморларни қабул қилишга тайёр бўлган кўплаб шифохоналаримиз бор. Улар жуда катта миқдорда тиббий ускуналарни сотиб олган. Бизда мавжуд сунъий нафас олдириш жиҳозлари билан бутун Италияни даволаш мумкин".

Шифохонадан олинадиган хабар шуки, ҳаммаси назорат остида.

Бироқ Россия тиббиёт тизими йиллар давомида етарли молиялаштирилмаган ва катта босим остида ишлаётган жаҳондаги энг йирик давлат.

Коронавирус Россия дохил барча мамлакат учун катта синов бўлмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek