Коронавирус: Италиядан вирус чекинмоқда, виртуал норозилик намойишлари ва Суриядаги Россия танклари - Ўзбекистон ва дунё янгиликлар O'zbekiston

Ўзбекистон

Ўзбекистон

Сурат манбаси, President.uz

Мамлакат бўйлаб вирус юқтирган сони камида 1657 , соғайганлар эса 269 ва ўлим ҳолатлари 5 та экани айтилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 20 апрель куни саноатнинг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор ўтказган. Йиғилишда Рамазон ойи давомида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳам тилга олинган. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берган.

Президент коронавирус аниқланмаган ёки эпидемиологик вазият яхшиланган вилоят, туман ва шаҳарларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш бўйича топшириқ берган.

Шавкат Мирзиёев аксарият вилоятлар ва туманларда корхоналарнинг ўз ишини тўхтатгани ёки тўлиқ қувват билан ишламаётгани, ўз навбатида, аҳоли ҳаётига салбий таъсир қилаётганини алоҳида тилга олган.

Италияда коронавирус чекинмоқдами?

Жон Ҳопкинс университетига кўра, коронавирусга чалинганлар сони деярли 2 ярим миллионга етган. Вирус юқтирганлар ва ўлимлар бўйича АҚШ биринчи ўринда. Европада эса ўлимлар бўйича Италия илғор бўлиб қолмоқда. Италияда вирус туфайли вафот этганлар сони қарийб 25 мингга етган.

Сурат манбаси, AFP

Аммо душанба куни Италия мулозимлари мамлакат бўйлаб вирусга чалинган сони биринчи бор озайгани ҳақида айтишган.

Франция эса Италия, Испания ва АҚШдан кейин 20 мингдан ортиқ қурбонлар сони тўртинчи ўринга чиққан.

Трамп иммиграцияни тўхтатмоқчи

Сурат манбаси, Getty Images

Душанба куни Трамп АҚШга иммиграция оқимини муваққат тўхтатиш қарорини имзолаши ҳақида айтган. Бу қарорга келишига "кўринмас душман" билан кураш сабаб бўлганини маълум қилган.

Россия: Пандемия давридаги виртуал намойишлар

"Ё карантинни бекор қилинг ёки тўлалигича чеклов киритинг". Мана шу чақириқ Россиядаги ижтимоий тармоқларда ишғол қилмоқда. Аксарият карантин режимининг ташкиллаштирилишидан норози. Президент Путин эълон қилган "уйда қолиш" тизимида кўпчилик маошсиз ҳам қолгани айтилмоқда.

Шимолий Кавказда эса... одамлар кўчага чиқишган. Владикавказда юзлаб одамлар карантинга қарши намойиш уюштиришган. Опера қўшиқчиси Вадим Чельдиев коронавирусга ишонмаслигини айтиб, одамларни намойишга даъват қилган. Полиция билан тўқнашув рўй берган.

Видео тагсўзи,

Россия ва дунё бўйлаб намойишлар (рус тилида)

Виртуал парламент

Сурат манбаси, Getty Images

Британияда парламент кейин ўзининг етти асрлик тарихида илк бор...виртуал йиғинлар ҳақида режани маъқуллашади.

Бу режага кўра, парламент эндиликда йиғинларни видео алоқа орқали ўтказиши мумкин бўлади.

Қиролича эса ўз шарафига...анъанавий салютдан воз кечди

Сурат манбаси, Getty Images

Буюк Британия қироличаси Елизавета Королева II 94 ёшга тўлди. Унинг илтимосига биноан анъанавий тўп салюти бекор қилинди. Бунга сабаб коронавирус пандемияси...

Владимир Зеленский: президентликнинг биринчи йили

Сурат манбаси, Getty Images

Бугун қизиқчи Владимир Зеленскийнинг президентлик сайловида ғалаба қозонганига бир йил тўлди.

Украина президентлик сайловида у рақиби Порошенкога қарши майдонга тушган ва 73 фоиз овоз билан ғалаба қилганди.

Сурияда Россиянинг янги танклари нима қилмоқда?

Сурат манбаси, SERGEI BOBYLEV/TASS

Ҳар бир генерал янги қуролни жангда синаб кўришни истайди. Мухбиримизга кўра, Сурияда Россиянинг Т-14 ("Армата" лойиҳаси) танки шунинг учун пайдо бўлган бўлиши мумкин. Жангда синалган қуролнинг бозорда ҳам харидори кўпроқ бўлади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek