Пандемия даврида Рамазон: Чекловлар ва намозхонларсиз масжидлар

Сурат манбаси, Getty Images
Жума куни мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи кирди.
Деярли барча мусулмон давлатларида карантин режими...аммо ҳамма ҳам бу янги қоидаларга риоя қилишга рози эмас.
Масалан, Сурия, Миср ва Дубайда чекловлар юмшатилиб, қўшимча дўконлар очилган ва кўчада юриш соатлари ҳам узайтирилган.
Покистонда эса айрим уламолар масжидлари эшикларини очиб қўйишган.
Уларнинг фикрича, айнан ҳозир оммавий намоз ва дуоларнинг вақтидир.
Покистонда чекловларни назорат этиш учун ҳарбийлар ва полиция кучлари жалб қилинган.
24 апрелга қадар мамлакат бўйлаб 11 мингдан ортиқ коронавирусга чалинганлар аниқланган, вафот этганлар сони 250га яқинлашган.
Сурат манбаси, Getty Images
Покистон
Малайзиянинг миллий масжиди Куала- Лумпурда жойлашган ва бу ерда намозхонлар ижтимоий масофани сақлаб ибодат қилишади.
Аммо Покистондан фарқли ўлароқ, бу мамлакатдаги аксарият мусулмонлар намозларини уйда қилишни маъқул кўришмоқда.
Мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони ҳам оз - 5603.
Сурат манбаси, Getty Images
Куала-Лумпурнинг асосий масжиди деярли бўшаб қолган
Босния ва Герцеговинанинг Бош муфтийси Ҳусейн Каазович имомлик қиладиган жума намозига ҳар қачонгидан кўра жуда оз мусулмонлар йиғилишган.
Мамлакатдаги чекловлар туфайли боснияликлар уйдан фақат оз муддатга ва унда ҳам зарур бир важ юзасидан чиқишлари мумкин.
Сурат манбаси, Getty Images
Сараевода жума намози
Кениядаги мусулмонларнинг масжидлари ҳам ёпилган. Маҳаллий мусулмонлардан бири масжид остонасида Қуръон ўқимоқда.
Мамлакат бўйлаб коронавирус юқтирганлар сони 336 нафар.
Сурат манбаси, Reuters
Маҳаллий мусулмонлардан бири масжид остонасида Қуръон ўқимоқда.
Таиланд мулозимлари Рамозон ойи киришидан икки ҳафта аввал мусулмонларни янги қоидаларга амал қилишга чақиришди. Кўришишда фақат қўлни кўтариб қўйишлик кифоя қилиши ҳамда масжидларга имкон бўлса бормай туришни тавсия этишди.
Суратда асосан мусулмонлар яшайдиган Наратхиват вилояти.
Сурат манбаси, AFP
Ифторликка ҳозирлик
Коронавирус пандемияси Ғазо бўлгасидаги шундоқ ҳам абгор вазиятни яна ҳам ёмонлаштирди. Аксарият ишчилар Исроил карантин эълон қилиши ортидан мамлакатни тарк этди. Фаластин маъмурияти масжидларни ёпишга қарор қилди.
Сурат манбаси, AFP
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek