Коронавирус Ғалаба парадини ўғирлади, аммо...

  • BBC Monitoring
  • янгиликлари
Russian war veteran Zinaida Korneva raises money for Covid-19 victims on YouTube

Сурат манбаси, Zinaida Korneva/YouTube

Сурат тагсўзи,

Уруш ветерани Зинаида Корнева Covid-19 жабрдийдалари учун хайрия йиғишга киришган

BBC Monitoring хизматига кўра, Россияда коронавирус туфайли чекловлар жорий этилганига қарамасдан, россиялик уруш фахрийлари Германия нацистлари устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга ижодий ёндашмоқдалар.

Ҳар йили 9 май куни Москвадаги Қизил Майдонда ҳашаматли ҳарбий парад ташкил қилинар, унда Россиянинг ҳарбий қудратини намойиш этишга интилар эди.

Бироқ бу йил коронавирус Ғалаба байрами парадини ўғирлади, Россия ҳукумати параднинг кейинроққа қолдирилганини эълон қилди.

Йирик тантаналар ўрнига байрам тадбирлари анча камайтирилади, мамлакатнинг 32 шаҳрида авиашоулар, мушакбозликлар ва кам сондаги ҳарбийлар иштирокидаги парад ўтказилиши режаланган.

Охирги йилларда Россияда "Ўлмас полк" ташкил қилиш урфга кирган, гўёки урушда ҳалок бўлган ёки иштирок этган қариндошининг расмини кўтариб юришда 100 минглаб одам қатнашар эди.

Бу йил "Ўлмас полк" парадини онлайн ўтказишга қарор қилинган.

'Шахсий парадлар'

Аммо уруш ветеранлари ўзларининг шахсий парадларини ўтказдилар, дея хабар беришди Россия оммавий ахборот воситалари.

Ленинград вилоятидаги Луга шаҳрида Виктор Полячков истиқомат қилади. У Берлин шаҳри штурмида қатнашган. Виктор Полячковнинг 95 ёшлик юбилейи куни уйи олдида ҳарбий оркестр марш уюштирган, уруш даври қўшиқлари ижро этилган.

Сурат манбаси, Russian Ministry of Defence

Сурат тагсўзи,

Ҳарбий оркестр уйида изоляцияда бўлган Виктор Полячков шарафига куй-қўшиқлар ижро этган

Лев Атменеев урушда Катюша замбарагининг йўналтирувчиси бўлган. Байрам арафасида ҳарбийлар унинг уйи олдига Катюшанинг янгиси - "Торнадо-Г" ёппасига ўт очиш тизимининг кўргазмасини ташкил қилганлар, уруш фахрийси учун қўшиқлар куйланган, дея хабар берган Самара ТВ.

Екатеринбург шаҳрида яшайдиган Совет пиёда аскари Лазар Иоффе уйи олдига махсус экран олиб келиб ўрнатишган. Экранда Су-34 қирувчи самолётларнинг парадга тайёргарлик машқлари намойиш этилган, учувчилар шахсан Лазар Иоффенинг ўзига табриклар йўллаганлар, деб хабар берган Россия ҳарбийларининг телеканали Звезда ТВ.

Аммо Санкт-Петербурглик 97 ёшли уруш ветерани Зинаида Корнева ўзининг уруш тажрибаларини Covid-19 вирусига қарши курашда ҳалок бўлган шифокорларнинг оилаларига ёрдам беришга йўналтирган.

'Россиядан муҳаббат ила'

Британиялик капитан Том Мур жасоратидан руҳланган Зинаида Корнева ўзининг уруш ҳақидаги хотираларини ҳикоя қилиб хайрия йиғишга қарор қилган.

Қариндошлари Зинаида бувига Ютуб канали очишга ёрдам берганлар, у эса Ютубдаги ўзининг илк видеосида капитан Том Мурнинг 100 йиллик юбилейига пайпоқ тўқиб беришга ваъда берган, пайпоғини Россиядан муҳаббат ила йўллашини айтган.

Зинаида Корнева ўзининг видео блогини 9 майгача давом эттиришга ваъда берган, аммо аллақачон 40000 АҚШ долларидан зиёд пул йиғишга муваффақ бўлган.

Меҳнат вазирлиги ўтган йили Россияда 75000 атрофида уруш иштирокчиси тирик экани ҳақида хабар қилган.

Сурат манбаси, Zinaida Korneva/YouTube

Сурат тагсўзи,

Зинаида буви ўзининг илк видеосида британиялик капитан Том Мурга табрик йўллаган

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek