Даладаги қотиллик: Яланғоч аёлни тўрт эркак нега ўлдирган? 16+ видео

Жангари

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи,

Бошида қотилликни ИШИД қилган дейишди, энди ҳукумат ҳарбийлари қилгани эҳтимоли айтилмоқда.

Яқинда ижтимоий тармоқларда бир қотиллик видео тасвири тарқалди.

Кўпчиликни ундаги шафқатсизлик ларзага солмоқда.

Айни пайтда ушбу видео кўплаб саволларни ўртага ташлаган.

Бу қотиллик қачон ва қаерда содир бўлган?

Қотил эркаклар топилдими? Аёл ким ва у нега яланғоч?

Не сабабдан тўрт эркак бир аёлни ўлдирган?

Сўнгги онлайн технология ёрдамида ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилдик.

Би-би-си махсус видео лавҳасини томоша қилинг:

Қотиллик шимолий Мозамбикда содир бўлгани ойдинлашар экан, айримлар, хусусан, ҳукумат ҳам бу қотилликни ИШИД ёки бошқа Исломий жангарилар қилишган, деган тахминларни айтишди.

Мозамбикда ҳозир Исломий жангарилик кучаймоқда ва мамлакат шимолида улар ҳукумат аскарларига қарши низоларга киришишмоқда.

Мозамбиклик маҳаллий мужоҳидлар ИШИДни қўллашаётгани ҳам маълум.

Айни пайтда, Исломий исёнчилар билан урушаётган Мозамбик ҳукумати армияси ҳам хунрезлик ва қотилликлар қилмоқда, деган айбловлар янграйди.

Айнан Исломий жангарилик кучайган Шимолий Мозамбик газ захираларига бой.

Ҳозир у ерларда бир неча миллиард долларлик лойиҳалар ҳам бошланган.

Лекин сўнгги пайтлари бу минтақадан жуда кўплаб зўравонлик ва қотиллик аксланган видеолар тарқалмоқда.

Қотиллар ва қурбон

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи,

Низоларда ўн минглаб одамлар қочқинга айланган.

Сўнгги видео ўзининг шафқатсизлиги билан ажралиб туради.

Унда қўрқиб кетган қип-яланғоч ёш аёл қочиб кетмоқда.

Ортидан эса тўрт нафар қуролли эркак қувлаб бораяпти.

Эркаклар етиб олгач, аёлни калтаклашади ва кейин уни камида 36 марта отиб ташлашади.

Дала ўртасидаги кимсасиз йўлда содир этилган бу ваҳшийлик сабабини ўрганиш осон кечмади.

Қотиллар ким?

Сурат тагсўзи,

Исломий жангарилар ҳам, ҳукумат ҳам фуқароларни қийнагани ё ўлдиргани айтилади.

Ҳарбий форма кийиб олган соқолсиз эркаклар аслида ИШИД мужоҳидларими?

Ёки ҳукумат аскарлари мужоҳидлар тарафдори, деб тахмин қилинган аёлни таҳқирлаб, ўлдиришганми?

Би-би-си бу борада Халқаро Амнистия ва Ҳьюман Райтс Уотч ташкилотлари вакиллари билан бирга текширув олиб борди.

Мозамбик ҳукумати ҳам видеони текширишини айтса-да, аммо бошиданоқ айбни Исломий Давлат ва унга дахлдор мужоҳидларга тўнкади.

Ҳукумат вакилларига кўра, Исломий жангарилар илгари ҳукумат аскарлари формасини кийиб, қотиллик ва жиноятлар қилишган.

Ҳозирча қайси саволларга жавоб топилди ва нима мавҳум қолмоқда?

Қурбон кимлиги аниқландими?

Қотиллар ушландими? Улар нега бу аёлни ўлдиришган?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek