Католик черкови “бир жинслиларга никоҳ ўқий олмайди” Дунё, янгиликлар

Cardinal Luis Ladaria (centre) of the Congregation for the Doctrine of the Faith signed the response

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи,

Cardinal Luis Ladaria (centre) of the Congregation for the Doctrine of the Faith signed the response

Ватиканнинг католик таълимоти бўйича масъул идораси Католик черкови бир жинслиларга фотиҳа бера олмаслигини маълум қилди.

Худо "гуноҳга барака" бериши "имконсиз", деди Ақида бўйича конгрегация (АК) душанба куни.

Аммо АК бир жинсли муносабатларнинг "ижобий жиҳатлари"ни ҳам таъкидлаган.

Октябрь ойида Рим Папаси Франциск бир ҳужжатли фильмда гапирар экан, бир жинсли жуфтларга "фуқаровий никоҳ"ларга рухсат бериш керак деган эди.

Католик черковида руҳоний Черков номидан фотиҳа беради.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи,

2013 йили Рим Папаси Францискнинг "Мен ким бўлибманки гей одамлар устидан ҳукм ўқий олсам", деган гапи машҳур бўлган.

Душанба куни Папа Франциск АКнинг жавобини маъқуллади ва "бундан адолатсиз дискриминация кўзланмаган, балки диний маросим ҳақиқати эслатиб қўйилган", деди у.

Охирги ойларда айрим черков жамоаларида, шу жумладан, АҚШ ва Германияда гей католикларни черковга қабул қилиш учун биржинсли жуфтларга фотиҳа ўқиш бошланди, деб хабар беради "Reuters".

АКнинг жавоби ўзига берилган саволга жавоб эди: "Черков биржинслиларни никоҳлай оладими?" Жавоб шу: "Йўқ".

АКнинг таъкидлашича, эркак ва аёл ўртасидаги никоҳ муқаддасдир, шунинг учун уларга бериладиган фотиҳани биржинсли жуфтларга бериб бўлмайди.

"Ана шу сабабга кўра, биржинслилар билан бўлгани каби никоҳдан ташқари бошқа муносабатларга, улар ҳатто барқарор бўлганда ҳам, черковнинг дуосини бериш мумкин эмас", дейилади АК жавобида.

2013 йили Рим Папаси Францискнинг "Мен ким бўлибманки гей одамлар устидан ҳукм ўқий олсам", деган гапи машҳур бўлган.

Ўтган йили понтифик Евгений Афинеевский олган ҳужжатли фильмда "гомосексуаллар ҳам оилали бўлишга ҳақли... Улар ҳам Худонинг болалари ва оилада яшашга ҳақли, ҳеч ким бунинг учун кўчага итқитилиши, азобга қўйилиши керак эмас", деган эди.

Кейинроқ Ватикан бу гапларни контекстдан юлиб олинган ва бунда биржинслилар никоҳи дастакланмаган, деб изоҳ берган эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek