Ўзбекистон ва дунё: Англияда бепул тестлар, Францияда учинчи локдаун

Франция

Сурат манбаси, Reuters

Франция коронавирусга қарши курашда мамлакат бўйлаб учинчи локдаунни жорий этди.

Ковид билан касалланган сони ортар экан, мамлакат саломатлик тизими хавф остида қолган.

Шифохоналарда жой етишмаслиги борасида хавотирлар ўртага чиқмоқда.

Мамлакатдаги барча мактаблар ва озиқ-овқат дўконларидан ташқари барча савдо марказлари ёпилган.

Сешанба кунидан бошлаб одамлар ўз яшаб турган жойларидан 10 чақирим узоқ жойларга сабабсиз боришолмайди.

Англияда бепул тестлар

Сурат манбаси, Getty Images

Англияда яшаётганлар учун ҳукумат коронавирусни тез аниқлайдиган тестларни бепул тарқатади.

Айни тестлар ковидни 30 дақиқа атрофида аниқлашини мумкин.

Бу тестлар дорихоналарда бепул тарқатилади ёки интернет орқали уй манзилига буюртма бериш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, айни амал билан коронавирус тарқашини яхшироқ назорат қилса бўлади.

Хитой Мянма билан чегарадаги шаҳарни ёппасига эмлайди

Сурат манбаси, Getty Images

Мянма чегарасида жойлашган Руили шаҳрида 300 000 атрофида аҳоли истиқомат қилади.

Бу ерда 15 киши ковидга чалингани аниқланиши билан мулозимлар бутун шаҳарни ковидга қарши эмлаш қарорини беришган.

15 кишида коронавирус аниқланиши Хитой учун ўтган икки ой ичида энг катта кўрсаткичдир.

Ўзбекистонда нима гап?

Сурат манбаси, SSV

Мамлакатда коронавирусга қарши эмлаш жараёни давом этар экан, вирус тарқаши ҳолати ҳам ортиб бормоқда. 4-апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 83802 (+179).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида айтилишича, "Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1408 нафар бемордан 209 нафари оғир, 94 нафари эса ўта оғир аҳволда" қолмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek