Путин Асадни Кремлда қабул қилди - янгиликлар, Россия

Асад и Путин

Сурат манбаси, Mikhail Klimentyev/TASS

РИА Новости хабарига кўра, Сурия президентининг сафари аввалдан эълон қилинмаган.

Асад Путин билан Кремлда учрашган.

Бугун эрталаб Кремл вебсаҳифасида икки президент душанба куни учрашгани ҳақида хабар пайдо бўлган.

Путин Асадни президент сайловида ғалабаси ва таваллуд куни билан табриклаган.

Бунга Сурия раҳбари рус тилида "Спасибо" деб жавоб берган.

"Сайлов натижаларига қарасак, ўтган йилларнинг фожеаси ва мушкулликларига қарамай, одамлар сизга ишонишади. Мамлакатни қайта тиклаш ва нормал ҳаётга қайтиш умидларини сизга боғлашади", деб айтган Путин.

Путин шунингдек, мухолифат гуруҳлари билан мулоқот муҳимлигини урғулаган.

Россия раҳбарига кўра, асосий муаммо Сурияда хорижий ҳарбийларнинг ноқонуний ҳозирлигидир.

Аммо Путин қайси хорижий мамлакат кучларини назарда тутганини очиқламаган.

Феврал ойида Россия ҳарбийларининг ҳаво ҳужуми оқибатида 33 турк ҳарбийси қурбон бўлганди.

Асад ўз навбатида Путинга ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирган.