Қийноқ жиҳозларини ким ишлаб чиқмоқда ва кимга сотмоқда?

Image caption Қийноқ жиҳозлари ҳам пул...

Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилотининг айтишича, бундан тўрт йил муқаддам бу каби савдони ноқонуний деб эълон қилиш мақсадида киритилган қоидалар иш бермаган.

Инсон ҳақлари ташкилотига кўра, камида тўққиз давлат ўзида ноқонуний бўлган жиҳозларни жаҳон бозорида сотмоқда.

Кўпгина жиҳозларнинг номлари улар бажарадиган вазифалар ҳақида яхшигина тасаввур беради.

Винт, электр исканжа камарлари ва тана осувчи деб аталадиган жиҳозлардан, Amnesty International ташкилотига кўра, "оёқ қиздирувчи" деб аталадиган қийноқ усулида фойдаланиш мумкин.

Афтидан, бу жирканч жиҳозларни ишлаб чиқараётган ширкатлар полиция ишлатадиган кишан ва тўқмоқ сингари одатий асбобларни ишлаб чиқарадиган ширкатлардир.

Amnesty Internationalнинг айтишича, бу жиҳозлар Олмония, Испания, Италия ва Чехия республикасидаги ширкатлар томонидан ишлаб чиқарилмокда ва дунёдаги инсон ҳуқуқларини ҳурмат

қилмайдиган тузумларга сотилмокда, деб хабар беради мухбиримиз.