Хитойда камида 110 кончи қутқариб олинди

Омон қолган кончилар
Image caption Кончилар ер остида бир ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида жон сақлашган

Хитой шимолида бир ҳафтадан кўпроқ вақт мобайнида сув тошган конда қолиб кетган 110 тадан кўпроқ кончи қутқариб олинган.

Қутқарувчилар Шанхи вилоятидаги Вангжиалинг конида қолиб кетганларга етиб бориш учун саккиз ҳаракат қилишган.

Улар яна камида 39 та кончини топишга ҳаракат қилишмоқда.

Ўлди, дея гумон қилинган кончини қутқариб олишди.

"Бу - мўъжиза", - деди конга кираверишда турган давлат мулозими.

Омон қолган кончи: "Кўм-кўк осмонни кўрганимга шукр қиламан," дерди.

Бирқ оз муқаддам қутқариб олинган яна бир кончи қутқарувчиларни олқишларди.

Кун яримигача ер остидан 114 кончи қутқариб олинди.

Омон қолганларни тез ёрдам машиналари тўғри шифохоналарга олиб кетишарди.

Кончиларнинг кўпи совуқ ва очликдан силласи қуриганди.

Саккиз кун муқаддам конда сув тошқини чиққанди.

Баъзилар ўзларини камарлари билан кон деворларига боғлаб олиб, омон қолган.

Қолганлар эса совуқ сувда егуликсиз ва сувсиз бир ҳафтадан кўпроқ вақт жон сақлашга мажбур бўлган.

Хитой расмийларига кўра, конда ҳалокат юз бермаслиги керак эди.

Кон маъмурлари огоҳлантирувчи ишоралар - кон деворларидан сизиб чиқа бошлаган сувга эътибор бермаганликда айбланмоқдалар.

Қутқарувчилар ер остида қолиб кетган кончиларни қидиришда давом этмоқда.