Вебсаҳифалар номларини лотин бўлмаган ҳарфларда ёзиш имконияти яратилди

Интернетга уланувчи мослама
Image caption 20дан ортиқ мамлакат ўз тилларида мамлакат кодига эга бўлиш талаби билан чиққанлар

Миср, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари интернетда араб тилида ўз мамлакатлари кодларига эга бўлган илк давлатлар бўлишган.

Тармоқдаги номлар ва адресларни тартибга солувчи ICANN веб адресларини лотин бўлмаган ҳарфларда ёзиш имконини берувчи янги механизмга ўтган.

Бу Хитой, Рус, Тай ва Тамил каби қатор тилларда вебсаҳифа адресларини ёзиш имкониятини яратиш йўлида ташланган биринчи қадамдир.

Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилотга айни маънодаги талаб билан 20дан ортиқ мамлакат мурожаат қилган.

Ташкилотнинг айтишича, ҳозирда янги доменлар "фойдаланиш учун имконли", аммо улар барча учун тўғри ишлашини таъминлаш йўлидаги ишлар ҳали якун топмаган.

Image caption Жаноб Бекстром сўнгги ўзгаришни 'тарихий' деб атади

Аммо, ташкилот расмийларининг айтишларича, қолган ишларнинг кўпи "асосан расмиятчилик"лардир.

Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилот илк бор лотин бўлмаган ҳарфларда веб номларини ёзиш имкониятини яратиш режалари ҳақида эълон қиларкан, буни "энг йирик ўзгариш" дея таърифлаганди.

Ва мамлакат коди деб аталадиган олий даражали доменлардан фойдаланиб веб номларини ёзиш имконияти ташкилот томонидан олиб борилган бир неча йиллик меҳнат маҳсули дейиш мумкин.

Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилот Президенти Род Бекстром фаолиятларидаги сўнгги имкониятни "тарихий" дея таърифлаган.