Афғонистон: кўкнорига "қирон" келди

Image caption Афюнга қарши кураш

Афғонистондаги кўкноризорларнинг зарарланиши оқибатида бу йилги ҳосил чорак фоизга қисқариши мумкин.

Бирлашган Миллатларнинг Гиёҳванд моддалар ва уюшган жиноятчиликка қарши идорасининг айтишича, вақти-вақти билан учраб турувчи замбуруғ Афғонистон жанубидаги кўкноризорларнинг ярмига яқинини зарарлаган.

Идора раҳбари Антонио Мариа Коста, ўз ўрнида, айрим деҳқонларнинг замбуруғ НАТО кучлари томонидан тарқатилганига оид фикрларини рад этган.

Жаноб Коста буни қашшоқлашиб қолган деҳқонларнинг исёнкорликка юз тутишлари билан изоҳлаган.

Унинг айтишича, афюн баҳоси аллақачон эллик фоизча ортиб кетган.

Дунёда ишлаб чиқарилган афюннинг деярли барчаси Афғонистон ҳиссасига тўғри келади.

Коста жанобларининг айтишича, афюнга келган касаллик асосан Ҳелманд ва Қандаҳор вилоятида кенг тарқалган.

Бу икки вилоят эса Афғонистонда энг кўп афюн ишлаб чиқарадиган минтақалардир.

Бирлашган Миллатларнинг Гиёҳванд моддалар ва уюшган жиноятчиликка қарши идораси раҳбарига кўра, кўкнори ҳосилининг кескин пасайиб кетиши минтақадаги Толиблар молиясига ҳам зарар етказиши мумкин.

Афюн ишлаб чиқаришда энг биринчи ўринда турадиган Афғонистонда юз минглаб аҳоли вакиллари ўз рўзғорларини ҳам кўкнори ҳосилига боғлиқдир.

Афғонистон етиштирадиган гиёҳванд моддаларнинг йирик қисми Марказий Осиё ва Россия орқали Оврўпога тарқалади.

Кузатувчиларга кўра, миллиардлаб долларга тенг айни ноқонуний "саноат" минтақадаги жангариликни ҳам молиялаб келади.