Дунё шифохоналарида радиоактив моддалар тақчиллиги кузатилмоқда

радиоактив
Image caption Радиоактив изотоплар фақат иккита заводда ишлаб чиқилади

Тиббий тадқиқотларга кўра, дунё бўйлаб касалхоналар радиоактив моддалар тақчиллиги билан рўпара келмоқда.

Саратон, юрак ва буйрак касалликларини аниқлашда ишлатиладиган радиокатив изатоплар дунё бўйлаб фақат олтита атом реакторларида ишлаб чиқарилади.

Мазкур реакторларнинг иккитаси ҳозирда ёпилган.

Тиббиётда ҳам дори, ҳам радиокактив моддаларни инсон танасига юбориш орқали юрак ва буйрак фаолияти текширилиши мумкин.

Албатта, бу радиоактив моддалар атом энергия станцияларида ишлатиладиган моддалардан фарқ қилади.

Улар тиббий изатоплардир.

Изатоплар тиббий синов учун вазифасини ўтаб бўлиши билан имкон қадар таъсирсиз йўқоладиган қилиб яратилган.

Улар атом тадқиқот реакторларида ишлаб чиқарилади.

Барча мавжуд реакторларнинг ёши қирқдан ошган ва уларни ишлайдиган ҳолатда тутиб туриш қимматга тушади.

Шу сабабдан икки реактор ёпилган.

Бу эса асосан саратон билан оғриганларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, ташхис қўйилиши ва даволанишини кечикишига сабаб бўлади.