Шимолий Корея Жанубий Корея билан алоқаларни узди

Image caption Халқаро ҳамжамият ва Жанубий Корея кеманинг чўкишида Шимолий Кореяни масуъл кўрмоқда

Халқаро ҳамжамият Жанубий Кореяга етгишли кеманинг чўктирилишида Шимолий Кореяни айблаганидан сўнг Пхеньян Сеул билан алоқаларни узиши ҳақида маълум қилди.

Расмий Пхеньянга кўра, чегара минтақасидаги қўшма корхонада ишлаётган барча жанубий кореялик ишчилар ҳам мамлакатдан чиқариб юборилади.

Шунингдек Жанубий Корея кемалари ва учоқларининг Шимолий Корея ҳаво ҳудуди ва ҳудудий сувларига кириши таъқиқланади.

шимолий Корея телевидиниеси орқали ўқиб эшиттирилган эълон мобайнида шунингдек, Жанубий Корея мамлакат ҳудудий сувларига бостириб кришда айбланиб, лозим кўрилган вақтда Шимолий Корея ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун ҳарбий чораларга қўл уруиши мумкинлиги ҳақида таҳдид янграган.

Шимолий ва Жанубий Корея 1953 йили оташкесим билан якунланган қуролли можараодан сўнг расман ҳануз уруш ҳолатидадирлар.

Ўтган якшанба куни Жанубий Корея Шимолий Корея билан савдо алоқаларини тўхтатиши ҳақида маълум қилганди.

Жанубий Кореяда минглаб аскарларини жойлаштирган АҚШ жорий тангликда Сеул мавқеини қўллаб-қувватламоқда.

Шимолий Корея шу йил 26 март куни 46 денгизчининг ҳалокатига олиб келган Жанубий Корея кемасининг чўкиб кетишига алоқаси борлигини рад этиб келмоқда.

Ўтган март ойида Жанубий Кореяга қарашли кеманинг чўкиб кетиши ортидан икки томон орасидаги танглик ниҳоятда кучайган.

Бор-йўғи бир неча кун ичида икки қўшни орасидаги алоқалар музлаш ҳолатига етди.

Ҳозир дипломатлар қаршисида турган асосий вазифа - Корея ярим оролида қайта кузатилаётган совуқ урушнинг оловли можарога айланиб кетишининг олдини олишдир.

Ўзаро танглик кучайиб борар экан, уни бартараф этиш Америка ва Хитойнинг зиммасига тушади.

SMS рақамимиз: +447786201124