Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

НАТО кибертерроризмга қарши кураш чораларини кўриб чиқмоқда

Эстония пойтахти Таллинда НАТОнинг кибер мудофаага бағишланган анжумани бошланмоқда.

Анжумандан мақсад Шимолий Атлантика Иттифоқига аъзо давлатлар орасида кибер мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш экани айтилган.

НАТО келгуси ўн йилликда асосий таҳдидлардан бири халқаро террорчи гуруҳлар томонидан содир этиладиган кибер ёки компютер ва Интернет ёрдамида амалга ошириладиган ҳужумлар бўлишини билдирган.

Кибертерроризм мавзуси ўтган ҳафта Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Тошкентда ўтган йиғинида ҳам муҳокама этилган.

Аммо Ўзбекистондаги "Мустақил Эксперт Ишчи Гуруҳи"нинг хавотир билдиришича, минтақа ҳукуматлари кибертеррорзим хавфидан танқидий ва мустақил Интернет саҳифаларини чеклаш йўлида фойдаланишлари мумкин.

Би-би-си гуруҳ раҳбари Суҳроб Исмоиловдан бу хавотирлар қанчалик асосли экани ҳакида суҳбатлашди: