Жанубий Корея Пекин ва Токио дастагига умид қилмоқда

Хитой ва Корея раҳбарлари
Image caption Хитой ярим оролдаги бўҳрон учун Шимолий Кореяни очиқча танқид қилиб чиққани йўқ

Хитой, Жанубий Корея ва Япония Корея ярим оролида кучайиб бораётган тангликни муҳокама этишмоқда.

Учовлон иштирокидаги саммитнинг уч кун давом этиши кутилмоқда.

Минтақадаги сўнгги танглик шу йил март ойида Жанубий Кореяга қарашли кеманинг чўкиб кетиши ортидан кузатилмоқда.

Халқаро тергов гуруҳи ўтган ҳафта ушбу фожеага Шимолий Корея айбдор деб топганди.

Бироқ расмий Пхеньян уларнинг хулосаларини кескин рад этиб чиққанди.

Япония Бош вазири Юкио Ҳатояма ҳали саммитга келмасдан туриб, расмий Пхеньяннинг мавқеини дастаклашини билдирди.

Энди эса, Жанубий Корея Хитойни ҳам Япониядек иш тутишга ундаши лозим бўлади.

Халқаро тергов хулосаларида Жанубий Кореяга қарашли кеманинг чўкишига қўшнисининг сувости кемасидан отилган торпедо сабаб бўлгани айтилади.

Хитой Бош вазири Вен Жиабаонинг айтишича, ҳануз бу хусусдаги далилларни ўрганишмоқда.

Шимолий Кореянинг норозилиги эса кучайиб бормоқда.

Миллий Мудофаа ҳайъати ҳам камдан-кам матбуот анжуманларидан бирида бунинг техник жиҳатдан имконсиз эканини айтиб, халқаро тергов натижаларини рад этиб чиқди.

SMS рақамимиз: +447786201124