Усома бин Лодин "British Airways"да йўловчими?

Image caption "British Airways" учоғига чиқаётган йўловчининг исми қандай қилиб Усома бин Лодин бўлиб қолган - ҳеч ким тушунтириб беролмаяпти....

"British Airways" ҳаво ширкати ходимлари учун махсус ойнома бош саҳифасида учоққа чиқиш учун шайланиб турган йўловчининг қўлидаги мобил телефон тасвири. Мобил телефон экранида эса электрон чипта. Чиптасида эса исми - Усома бин Лодин.

Электрон чиптада бин Лодин учун еттинчи рақамли ўрин белгиланган. Учоқларда дастлабки рақамли ўриндиқлар асосан бизнес ёда биринчи класс салонида бўлиши кўпларга маълум. Бундан ташқари Усома бин Лодин "British Airways" парвозларидан тез-тез фойдаланиб турадиган имтиёзли йўловчи сифатида ҳам кўрсатилибди.

У чиқаётган учоқ қаерга йўл олаётгани чиптадан маълум эмас, аммо санаси аниқ: 26 октябр 2010 йил.

Ҳаво ширкати расмийлари жаҳоннинг энг таниқли террористи сифатида кўрилган шахс исми қандай қилиб ойнома бош саҳифасида йўловчи исми сифатида ишлатилганлигини тушунтириб беролмай ҳайрон.

"Қандайдир бир хатолик рўй берган шекилли. Биз бу хато қандай рўй берганлигини аниқлаш учун қўлимиздан келган ҳаракатни қилмоқдамиз", деб айтди "British Airways" вакили.

"LHR" ойномаси Лондоннинг энг йирик Хитроу қўналғасида ишлайдиган "British Airways" ходимлари учун нашр этилади.

SMS рақамимиз: +447786201124