Сўнгги янгиланиш 8 июл 2010 - 16:20 GMT

Қуёш энергиясига асосланган учоқ синовдан ўтказилди

Қуёш энергиясидан ёқилғи сифатида фойданувчи учоқ 26 соатлик синов парвозини муваффақият билан ниҳоясига етказди.

Учоқ ижодкорларининг умид қилишларича, бу каби янги технология келажакда парвозларни ёқилғи билан таъминлаш соҳасида инқилоб ясаши мумкин.

"Қуёш импульси" дея номланган учоқ бир кеча-кундуз давом этган парвоздан сўнг эрта билан соат тўққизда тонгги қуёш нурлари остида Швейцариядаги қўналғалардан бирига келиб қўнди.

Чоршанба куни кўкка йўл олган учоқ туну-кун қуёш наридан фойдаланиб йиққан энергияси ҳисобидан учиш имконли эканлигини исботлаб тарих варақасига муҳрланди.

Муваффақиятли парвоздан сўнг парвозни бошқарган учувчи Андре Боршбергни олқишлар билан кутиб олдилар.

Олимлар эндиликда бу каби парвозни Ер куррасини айланиб амалга оширишни режаламоқдалар.

Улар атроф-муҳитга зарар етказмайдиган ёқилғи турларидан фойдаланиш амалий эканлигини исботламоқчилар.

Ҳозирда синовдан ўтказилган учоқ қазилма ёқилғилардан ҳоли ва атроф муҳитга зарар етказмайдиган авиация саноатини яратиш каби вазифа рамзидир.

Фақатгина бир учувчи учун мўлжалланган синов учоғининг қанотлари кенглиги худди ҳақиқий учоқдек ва қанотларида қуёш энергиясини ёқилғига айлантирувчи 12 минг батарея жойлаштирилган.

Учоқ шовқини эса ҳақиқийларига ўхшаб оламни бошга кўтармайди, кичиккина моторли қайиқ шовқиначиликдир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.