Хитойда коррупцияга қарши кураш кучайтирилмоқда

Image caption Хитойда коррупцияга қарши кураш чоралари қатъийлаштирилгани айтилмоқда.

Хитой расмийлари коррупцияга қарши чораларини қатъийлаштириб, ҳукумат ва давлат ширкатлари ходимлари ўз даромадлари ва мулклари ҳақида ҳар йили ҳисобот беришлари кераклигини маълум қилдилар.

Ҳукумат ва давлат ширкатлари ҳодимларининг яқинлари ҳам ҳудди шундай қилишлари талаб қилинади.

Нотўғри маълумот берганлар ёда маълумотни яширганлар ишдан бўшатилади.

Хитой расмийлари коррупцияга қарши курашни Коммунистик партия учун ё ҳаёт ё мамот масаласи эканлигини айтмоқдалар.

Ўтган йилнинг ўзида юз мингга яқин расмий коррупцияда айбдор, дея топилганди.

Яқинда вилоят полияцияси ва адлия бўлими собиқ раҳбари уюшган жиноятчилки билан тил бириктириш ва миллионлаб доллар пора олишда айбдор топилганди.

Эндиликда ҳукумат ва давлат ташкилотлари ходимлари оилавий вазиятлари, сармоялари, хорижга жўнаб кетган яқинлари ҳақида мафассал маълумот беришлари керакдир.

Аммо тақдим этилаётган маълумотларни ким кўриб чиқиб, чиғириқдан ўтказиши номаълум.

Ўтган йили ҳукумат томонидан коррупция ҳоллари ҳақида хабар бериш учун махсус ташкил этилган Интернет саҳифаси уни кириб кўраётганлар сони улкан бўлганлиги сабабли тўхтаб ҳам қолганди.

Хитой Коммунистик Партияси нашри бўлган рўзномада айтилишича, Интернет орқали коррупция ҳақида маълумот бериш ҳануз унга қарши курашнинг энг яхши усулларидан, дея кўрилмоқда.

Айни вақтда рўзнома жаҳонда энг коррупциялашган 10 мамлакатдан тўққизтасида кўп партиявий тизим мавжуд эканлиги ҳам айтилган.

"Ғарбона демократия коррупцияга қарши даво эмасга ўхшайди", дея хулоса қилади рўзнома.