Ҳиллари Клинтон

Покистон Ташқи ишлар вазири, Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг айтишича, Қўшма Штатлар ва Покистон ўртасидаги умумий манфаатлар кўлами ҳар қачонгидан ҳам кенгроқдир.

У бу ҳақда Исломободда Америка давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан ўтказган қўшма матбуот анжумани чоғида айтган.

Покистонга икки кунлик сафарини якунлаётган Клинтон хоним соғлиқни сақлаш, энергия ва янги иш ўринларини яратиш соҳаларида Покистонга кўрсатилажак янги ёрдам лойиҳаларини эълон қилган.

Бу ўтган йили Покистонга АҚШ конгресси томонидан ажратилган миллиардлаб доллар ёрдамнинг бир қисмидир.