Қуръон нозил бўлганидан 1,400 йил ўтиб...

Қуръони Карим
Image caption Қуръон Карим нозил бўлганига 1,400 йил тўлди

Исломнинг муқаддас китоби бўлмиш Қуръон эрамизнинг 610 йилида Пайғамбар Муҳаммадга нозил қилинганди.

Фаришта Жаброил билан кутилмаган қўрқинчли учрашувида Пайғамбарга Қуръоннинг илк оятларини "Ўқиш", яъни "Қироат қилишга"га буюрилади.

"Ҳар қандай муқаддас матннинг дунёвий талқинида, албатта, бу инсон зоти тўқимаси дейилади", дейди Тим Винтер. Исломий номи Абдул Ҳаким Мурод бўлган Тим Винтер Кембридж Университетида Исломий тадқиқотлар бўйича сабоқ беради.

"Аммо, анъанавий эътиқод талқинида бу-Оллоҳнинг каломи. Бу (яъни Қуръон-Би-би-си) Пайғамбар ва Худо ҳамкорликда ёзган иш эмас. Буларнинг барисини Оллоҳ битган".

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қироат

Бошида Қуръон Пайғамбарга эргашган мусулмонлар тарафидан ёд олиниб, оғзаки тарзда тарғиб қилинган.

Муқаддас китобни ёд ўқиш аънанаси мусулмонлар орасида ҳали ҳамон сақланиб қолган.

Бугунги кунда ҳам миллионлаб мусулмон болалар, худди мен болалагимда ўрганганим каби, Қуръонни ёд олишади.

Image caption Бугунги кунда ҳам миллионлаб мусулмон болалар Қуръонни ёд олишади

Аммо, мадрасаларда оятларнинг маъносига тушунмай, кўр-кўрона тебрана-тебрана такрорлаётган болалар тасвирлари салбий тасаввурларга сабаб бўлган.

Қуръон ўқиш мусобақаси

Бугунда ёшларни рағбарлантириш учун рақобат муҳити яратилади.

Қироат мусобақалари бутун дунё бўйлаб ўтказилади.

13 ёшли Талҳа Гулли Британиядаги Ислом канали ташкил этган мусобақадан умиди катта. Беллашув 16 ёшгача бўлганлар учун эълон қилинган.

Талҳанинг менга айтишича, у зериккан пайтлари 5 ёшидан бошлаб Қуръонни ўргана бошлаган.

Мен ундан энг ҳузур қиладиган машғулотлари ичида Қуръон ўқиш нечанчи ўринда туришини сўрайман.

"Энг биринчида", дейди у ҳеч иккиланмай.

Муқаддас китобнинг ёзма шакли

Пайғамбар Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг унинг умматлари муқаддас китобнинг ёзма шаклини ишлаб чиқишга эҳтиёж борлигини ҳис этишади.

Қуръоннинг илк ёзма шакли Пайғамбар ҳаётдан кўз юмгач, бир йилдан сал ортиқроқ вақт ўтиб якунланади.

Қуръоннинг 7 аср охирлари 8 аср бошларида битилган энг қадимий нусхаларидан бири Лондондаги Британия кутубхонасида сақланади.

Замонавий араб тилида сўзлашувчилар учун нотаниш бўлган қадимий ёзувда битилганига қарамай, матн бугунда чоп этиладиган Қуръон билан қарийб бир хил.

Британия кутубхонасида Қуръоннинг янгироқ нусхалари ҳам сақланади. Улар орасида 14 аср бошларида Қоҳирада Султон Байбарс буйруғи билан бутунлай олтин билан битилган нусха ҳам бор. Инсон тасвири ва Муқаддас Китоб

Исломда инсонни ҳар қандай шаклда тасвирлашни дастакланмаслиги хаттотлик санъатининг гуркирашига хизмат қилган.

Сурайё Саид Оврўподаги саноқли аёл хаттотлардан.

Image caption Сурайё Саид Оврўподаги саноқли аёл хаттотлардан

Муқаддас сўзларни ёзиш кўпроқ Ислом дини билан боғланса-да, у ўз санъати эркин ва ҳамма учун баравар эканини айтади.

У менга "Бисмиллоҳ-Меҳрибон ва Раҳмли Оллоҳ номи билан" сўзининг ёзилишини кўрсатар экан, кўз олдимда ажойиб санъат намунаси пайдо бўлади.

"Ҳаттотликни ва эски қўлёзмаларни ўқишни ўрганар экансиз, ҳарфларни тасвирлашда улар инсон анатомиясидан фойдаланишади. Ҳарфларни тушуниш ҳамда ёзиш учун сиз инсон қиёфасини тушунишингизга тўғри келади", дейди у.

Шундай экан, Исломий санъатда инсон шаклу шамойилининг ҳам йўқлиги ва ҳам борлиги жам бўлган.

Қуръон интернетда

Қуръоннинг ажойиб қироати ва нусхасини бугунги кунда битта тугмани босиш билан олишингиз мумкин.

Имом Ажмал Масрур ўзини техника "жинниси" санайди.

"Агар Пайғамбар тирик бўлганида,-дейди у,- энг замонавий технологиядан фойдаланган бўларди. У ўз даврининг энг замонавий кишиси бўлган".

Ажмалнинг фикрича, интернетдан Қуръон оятлари ва уларнинг таржимасини қўл компютери ва ё қўл телефонларига кўчиришнинг ҳеч қандай ёмон тарафи йўқ.

"Агар одамлар замонавий дунёдан қўрқсалар, бу Қуръоннинг ҳар қандай замонга мос эканига оид муждага зиддир", дейди у.