Хитойда ҳалокатга учраган учоқ 'қора қутиси' топилди

Ҳалокатда камида 42 инсон нобуд бўлган
Image caption Ҳалокатда камида 42 инсон нобуд бўлган

Хитой ахборот агентлигининг хабар қилишича, мамлакат шимолида ҳалокатга учраган учоқнинг "қора қутиси" топилган.

Йўловчи учоғи Хэйлунцзян вилоятида қунишга уринган маҳал иккига бўлиниб кетган, оқибатда камида 42 инсон нобуд бўлган.

Аммо, баъзи йўловчилар учоқ парчалари орасидан ўзларини қутқаришга муваффақ бўлишган. Хабарларга кўра, 49 киши омон қолган. Улар орасида учоқ капитани ҳам борлиги ва ҳозир у шифохонада муолижа қабул қилаётгани айтилади.

Ҳалокатга нима сабаб бўлганини аниқлаш учун у берадиган кўрсатамлар ўта муҳимдир.

Хитой давлат телевизиони омон қолганлар борасида хабарлар бера бошлаган. Уларда учоқ Ичун шаҳри яқинида қунишга уринган, аммо бу муваффақиятсиз кечган маҳал юз берган ваҳима ва даҳшат манзараси тасвирланади. Самолёт учиш-қуниш йўлагидан икки чақиримча узоқда ҳалокатга учраган ва портлаб кетган.

"Учоқ қўрқинчли бир тарзда каттиқ силкинишни бошлади, кейин 5-6 маротаба кўпроқ силкинди", дейди шифохонадаги омон қолганлардан бири.

Яна бир кишининг айтишича, учоқ қунаётган маҳал "қаттиқ силкинган" ва у "бам бам бам этган йирик зарба" овозини эшитган.

Нобуд бўлганларнинг жасадлари ҳодиса жойидан олиб кетилган.

Йўловчи учоғи Бразилиянинг Embraer ширкати тарафидан ишлаб чиқарилган. Ширкат текширув ишларига иштирок этиши учун ўз гуруҳини Хитойга йўллаган. "Хитойнинг ҳаво йўлларида хавфсизлик даражаси сўнгги йиллар яхшилангани кузатилган, хавфсизлик чоралари кучайтирилганди", дейди Пекиндаги Би-би-си мухбири. Бундан олдинги йирик учоқ ҳалокати бундан олти йил муқаддам юз берганди. Ўтган ўн йил асносида Хитойда ҳаво қатнови йирик кўламда кенгайтирилган. Ҳозирда ўн йил олдингига қараганда уч баробар кўп одамлар ҳаво йўллари хизматларидан фойдаланишади.