Истанбулда туркийзабон давлатлар саммити бўлиб ўтмоқда

Истанбул
Image caption Истанбул туркийзабон давлатлар анжуманига меҳбонлик қилмоқда

Истамбулда туркийзабон давлатларнинг 10-саммити бўлиб ўтмоқда. Ушбу олиймақом йиғинда Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон давлат раҳбарлари иштирок этишяпти.

Аммо, Ўзбекистон Президенти йиғинда қатнашишдан бош тортган ва ўз вакилини юборган.

Кўп таҳлилчилар туркийзабон давлатлар саммитини самарасиз деб баҳолашади. Бироқ, бу сафар анжуман иштирокчилари муҳим қадамлар қўйилишига ваъда беришган.

Ҳозир Канадада яшаётган журналист Бахтиёр Шоҳназаров эса, саммит баҳонасида Туркия Президентига мактуб йўллаб, Қирғизистонда ҳуқуқлари поймол бўлаётган ўзбекларни ҳимоя қилишга чақирган.

Би-би-си Ўзбек Хизмати у билан боғланиб, олдинига бу саммит аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади деб сўраган:

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди