Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бахтиёр Ҳасан: 'Мен пастор Терри Жоунсни ҳам тушунаман'

Image caption Пастор Терри Жоунс ва имом Муҳаммад Мусри 9 сентябрдаги матбуот анжуманида

Ғарбдаги қатор насронийлар ва сиёсатчилар Қуръони Каримни ёқиш режасини қоралашмоқда.

Уларга кўра, бир кичик черков руҳонийси барча насроний ва ғарбликларни намоён этолмайди.

Америкалик бошқа масиҳийларнинг фикрлари қандай?

Оҳайода яшайдиган протестант Бахтиёр Ҳасаннинг айтишича, Инжилни яхши биладиган руҳоний кишининг бундай иш қилишга ҳаққи йўқ.

"Бошқа динга ёки бошқа динга эътиқод қилувчиларга ҳурматсизлик яхшиликка олиб келмайди", дейди асли ўзбекистонлик Бахтиёр Ҳасан.

Аммо пастор Терри Жоунсни ҳам тушуниш мумкин, дейди Бахтиёр Ҳасан.

"Бу инсоннинг бундай қилаётганининг сабаби, "мен террористларга етказмоқчиман. Ислом динининг номидан иш олиб бораётгани учун (бу амалимни) бу гуруҳларга қаратмоқчиман. Бу мусулмонларга эмас, терористларга", дегани учун мен уни тушунаман", дейди Бахтиёр Ҳасан.