Сўнгги янгиланиш 24 сентябр 2010 - 14:42 GMT

Мозорбости масжид шимолий қутбдаги шаҳарчага етиб келди

Канадада кичик мусулмон жамлоқ аввалдан қурилган масжидни қабул қилиб олган. Кичик масжид ўз эгаларига етишиш учун сув ва ер узра 3000 чақиримга сафар қилган.

Виннипегдан Шимолий Қутбдаги Инувик номли кичик шаҳарчага масжидни етказиб бериш учун бир ой кетган.

Масжид Инувикдаги 100дан ортиқроқ мусулмонларга хизмат қилади. Инувик мусулмонлари аввалги масжидларига сиғмай қолишган.

"Қанча одам йиғилганига қараб хулоса қилишингиз мумкин, ҳаммамиз жуда бахтлимиз," - дейди масжидни кутиб олишга чиққан бир маҳаллий киши.

"Сонимиз ошиб бораверганидан кейин бошқа масжид топиб, бу ерга олиб келишга қарор қилдик," - дейди бошқа киши.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.