Бобурий масжид кимга тегишлилиги борасида маҳкама қарори кутилмоқда

Ҳиндистондаги кўплаб инсонлар умрига зомин бўлган зўравонликларга сабаб бўлган ибодатхона кимга тегишлилиги борасида маҳкама ҳукми кутилмоқда, шу сабаб Аёдия шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

1527 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳукмронлиги пайтида барпо этилган масжид 1992 йилда ҳинд экстремистлари томонидан вайрон этилган, мусулмонлар билан ҳиндлар ўртасида келиб чиққан зўравонликлар оқибатида бутун Ҳиндистон бўйлаб икки мингча инсон нобуд бўлган.

Бобурий масжид жойлашган ҳудуд атрофида 200 минг хавфсизлик ходими жойлаштирилган.

Бу жойда тикучарлар учиб юрипти.

Аллоҳобод Олий Маҳкамаси қарорининг икки ҳинд ва бир мусулмон ҳакам томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Маҳкама қарори яна зўравонликлар келтириб чиқаришидан хавотирлар билдирилган.

Сиёсатчилар, жумладан Бош вазир Манмоҳан Сингх ҳам ҳам мусулмонлар, ҳам ҳиндларни босиқликка, маҳкама қарорини ҳурмат қилишга чақирган.

Зўравонликлар олдини олиш мақсадида мобил телефонлар орқали SMS хабарлар юбориш хизматлари тўхтатилган.