Афғонистонда ёрдам ходими қутқарув амалиёти мобайнида ўлдирилди.

Image caption Линда Норгровнинг америкалки қутқарувчилар томонидан отилган граната туфайли ҳалок бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида янги маълумот пайдо бўлди.

Британия Бош вазири Девид Камерун ўтган жума Афғонистонда ҳалок бўлган британиялик хайрия ташкилоти ходимаси Линда Норгров уни қуткаришга уринган америка аскарлари томонидан ўлдирилган бўлиши мумкинлигини айтди.

Жаноб Камерун ҳодиса юзасидан Британия ва АҚШ биргаликда текширув олиб боришини айтган.

Девид Камеруннинг айтишича, Линда Норгров америкалик қуткарувчилари отган гранатадан ҳалок бўлган бўлиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ ва НАТОдаги манбаълар Норгоровнинг гаровгирлардан бири худкушлик белбоғини портлатиб юборган вақти ҳалок блганлигини айтишганди.

Жаноб Камерун Афғонистондаги халқаро кучлар бош қўмондони Генерал Петреусдан телефон орқали янги маълумот олганини айтди.

Британия Бош вазирига кўра, қутқарув амалиёти юзасидан ғар томнлама текширув ўтказилади, аммо у қутқарув амалиётини ўтказиш қарорини ёқлаб чиққан.

Линда Норгоров билан бирга ёрдам ташкилотининг уч маҳаллий ходими ҳам гаровга олинганди, аммо улар ўтган ҳафтанинг ўзидаёқ соғ-омон қўйиб юборилган.

Британия, АҚШ ва Афғон жосуслик хизматлари Норгоровнинг қаерда эканлигини аниқлашга ҳаркат қилган вақтлари, гаровгирлар уни қишглоқдан-қишлоққа кўчириб юришган.

Британия Бош вазири унинг ўлимига сабаб бўлган ҳолат ҳозирча тўлиқ тасдиқланмагани, аммо бунинг тагига етиб бориш учун муфассал текширув ўтказилишини маълум қилди.