Олмон сиёсатчиси мусулмон муҳожирларга чек қўйилишига даъват қилди.

Image caption Олмон сиёсатчисига кўра, мусулмонларнинг жамият билан уйғунлашишлари мушкул кечмоқда экан.

Олмониянинг энг таниқли сиёсатчиларидан бири Хорст Зиуфер Яқин Шарқдаги мусулмон мамлакатларидан муҳожирлар келишига чек қўйилиши керак, дея даъват билан чиқди.

Олмония канцлери Ангела Меркел каолицион ҳукуматининг таркибида бўлган Христиан Социал Демокарталар партияси аъзоси Зиуфернинг чақириғи мамлакатда мусулмонлар роли ҳақидаги баҳсларни янада урчитиб юборди.

Би-би-си мухбирининг хабар беришича, Хорст Зиуфер Олмонияда ўта кўзга кўринган сиёсатчи.

Муҳожирларнинг олмон жамиятига интеграцияси ҳақида гапирар экан у, "Туркия ва аараб давлатларидан келганларнинг жамият билан уйғунлашиб кетишлари мушкул кечиши очиқ-ойдин бир масала" эканлигини айтди.

"Шунинг учун менинг хулосам шуки, биз ўзга маданиятли давлатлардан бошқа муҳожирларга эҳтиёжимиз йўқ", дея илова қилди у.

Шунга ўхшаш изҳоротни ўтган ойда мамлакат Марказий Банки "Бундесбанк" аъзоси ҳам қилганди.

"Мусулмонлардан ташқари биронта жамоа ижтимоиий ёрдам ва жиноятлар билан бу қадар боғлиқ эмас", деб айтганди Тио Захацин.

Аммо шу ой бошларида Олмония Президенти Ислом, ҳудди насронийлик ва яҳудий дини каби Олмон жамиятининг таркибий қисми эканлигини айтганди.

Олмониядаги турклар жамияти матбуот котибининг айтишича, бу борадаги баҳслар туфайли баъзи турк ишбилармонлари ва турли касб эгалари мамлакатдан чиқиб кета бошлаганлар.

Олмониядаги Турклар жамияти раҳбари Кенан Колат Хорст Зиуфер муусмонлардан узр сўраши кераклигини талаб қилиб чиқди.

Жаноб Колатга кўра, сиёсатчи Зиуфернинг изҳороти ҳақоратомуз ва қабул қилиб бўлмасдир.