Швейцарияда 5100 йиллик кулба эшиги топилди

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида археологлар Тош асрида яшаган инсонлар кулбасининг "аъло даражада сақланган" эшигини топганлар.

Қадимшунос Нилс Блейкер маълум қилишича, эшик эрамиздан олдинги 3063 йилда ясалган.

Ушбу топилма Оврўпо ҳудудида шу пайтгача аниқланган энг қадимги эшикдир.

Археологлар бу топилманинг муҳимлиги - эшикда ёғочлар бўлиб хизмат қилган жойлари биргаликда ҳамда емирилмасданс сақланиб қолган.

Эшикка қурувчилар Цюрих шаҳридаги Опера уйи ташқарисидаги боғда қурилиш учун ерни қазиб турган пайтлари дуч келганлар.

Эшикнинг бўйича 153 сантиметр, бўйи 88 сантиметрни ташкил этади.

Мутахассислар фикрича, бу жойларда Неолит даврига оид камида бешта қишлоқ бўлган, эшик ана ўша қишлоқлардаги кулбалардан бириникидир.

Археолог Нилс Блейкер айтишича, эшикни Тош асри одамлари терак дарахти ёғочидан ясаганлар, эшик "мустаҳкам ва қулай" бўлган.

Ундаги илмоқ жойлари ҳам яхши сақланган.

Янги топилмани катталаштириб томоша қилинг

"Эшик Цюрих кўли атрофида яшаган одамларни совуқдан асраш учун қуришган ёғоч кулбасининг таркибий қисми бўлган", дея қўшимча қилади Нилс Блейкер.

"Ўзининг даври учун бу жуда маҳорат билан ишланган эшик" дейди мутахассис.

Археологлар эшикни жуда эҳтиёткорлик билан ердан кўчириб олишни, у тўкилиб кетмаслиги учун махсус шароитда сақлашни режалаштирмоқдалар.