Сўнгги янгиланиш 26 октябр 2010 - 11:16 GMT

2010 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионини тўғри башорат қилган Паул вафот этди

Олмония оммавий ахборот воситаларига кўра, 2010 йилги футбол бўйиач Жаҳон кубоги ўйинлари натижаларини тўғри башорат қилган саккизоёқ Паул вафот этган.

Паул вафоти ҳақида Оберҳаузен шаҳридаги Sea Life аквариуми маъмурияти эълон қилган.

Аквариум вакилларининг айтишларича, машҳур башоратчи душанбадан сешанбага ўтар кечаси ҳаётдан кўз юмган.

Саккизоёқ Паул бу йилги футбол бўйича Жаҳон кубоги мавсумининг энг машҳур қаҳрамонига айланди.

бу ерга босинг Драматик учрашувнинг драмалари ёки ҳамма қолиб юлдуз бўлган Паул ҳақида

У Жанубий Африкада бўлиб ўтган Олмония терма жамоаси иштирокидаги барча олти ўйин натижаларини олдиндан тўғри айтган эди.

Олдинги йиллардаги йирик футбол мусобақаларида ҳам Олмония учун натижа қандай бўлар экан, дея Паулга "мурожаат қилишган", Паул натижаларни тўғри башорат қилган.

Бу йилги мусобоқаларнинг якуни Испания билан Нидерландия ўртасидаги ўйин олдидан ҳам Паул "башорати"га қулоқ тутишга қарор қилинган эди.

бу ерга босинг Паулнинг тугамаган ҳикояси ёки испанлару яна қолганларнинг дарди нимада?

"Узоқ ўйланишлардан кейин" аквариум ичига киритилган икки мамлакат байроғи орасидан Паул Испания байроғини танлаган ва чиндан ҳам футбол бўйича Жаҳон чемпионлиги Испанияга насиб этди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.