Хитойнинг Шиньян шаҳрида кўча тозалашнинг янги йўли "кашф" этилди.

Image caption Шиньянда сигарет қолдиғига белгиланган "нарх" - бир цент.

Хитой шимолидаги Шиньян шаҳар рамсийлари кўчаларни тоза ушлашнинг антиқа йўлини таклиф қилдилар.

Кўчада ётган сигарет қолдиғини йиғиб келганлар учун ҳақ тўламоқдалар. Ҳар бир сигарет қолдиғи учун белгиланган нарх бир америка центига яқин.

Расмийларга кўра, ўтган ойда бошланган бу кампания мобайнида шу вақтгача етти миллион дона сигарет қолдиғи йиғилибди.

Кампаниядан асосий мақсад кўчаларни тоза ушлашгина эмас, чекишнинг зарарига ҳам эътиборни тортиш.

Кмпаниянинг энг фаол иштирокчиларидан бири етти минг сигарет қолдиғини йиғишга муваффақ бўлибди.

Қолдиқларни йиғиб келганлар учун шу вақтагча 15 минг америка долларига тенг маблағ сарфланган. Ушбу ташаббус яна икки ой муддат давом этар экан.

Лекин ҳар бир ишда бўлганидек, бу ерда ҳам одамларнинг ҳийла ишлатиш ҳаркатлари кузатилмоқда.

"Қоида"га кўра сигарет қолдиғи албатта кўчадан териб олинган бўлиши керак. Лекин баъзилар интернет кафа ва ресторанлардаги кулдонларни бўшатиб келиб, "сотиш"га уринмоқдалар.

Яна бошқалар ахлат қутиларини титкилашдан ҳам тоймаяптилар.

Хуллас Шиньянда сигарет қолдиқлари бозори чаққон товарга айланган кўринади...