"Алкогол хатари героин ва кокаиндан ҳам кўпроқ"

Алкогол

Британия собиқ ҳукуматининг наркотик моддалар бўйича маслаҳатчилари келган хулосага кўра, алкогол героин ёки кокаинга нисбатан хатарли ҳамда жамиятга қимматга тушади.

Гиёҳванд моддалар бўйича Мустақил Фан қўмитаси деб номланган гуруҳ инсон ўрганиб қоладиган моддаларнинг оилалар, тиббиёт тизими ҳамда қамоқхоналарга ўтказадиган таъсирини ўрганган.

Хулосага кўра, алкоголнинг зарарли таъсири героин ёки кокаинга нисбатан ҳам кўпроқ экан.

Британия жамияти алкоголнинг салбий оқибатлари ҳақида кўп баҳс қилган, бироқ янги ҳисобот бу баҳсни янада авж олдиради.

Кутилмаганда тадқиқот алкоголнинг жамиятга вайронали кучи кокаин ёки героин сингари наркотик моддалардан кўпроқ, деган хулосага келган.

20 турдаги инсон ўрганиб қоладиган модда 16 йўналиш бўйича қандай таъсир кўрсатиши тадқиқ қилинган.

Саломатлик ва жиноятчиликка таъсири ҳамда иқтисодий зарари бўйича алкогол 72 баҳо, героин 55, кокаин 54 баҳо олган.

Инсон саломатлигига зарари бўйича алкогол биринчи ўринни эгаллаган.