Жорж Буш: "Қийноқларни қўллаш билан ҳаётларни сақлаб қолдик".

Image caption АҚШ собиқ Президентига кўра, қийноқ усулини қўллашга рухсат берганидан афсусланмайди.

АҚШнинг собиқ президенти Жорж Буш тедевизион каналига интевьюсида "сувга бўктириш" қийноқ усулини қўллаш рухсатини берганидан афсусда эмаслиги, бу билан ҳаётларни сақлаб қолганлигини ва террористик ҳужумларнинг олди олинганлигини айтди.

Шунингдек жаноб Буш Ироқда оммавий қирғин қуролларини топишга эриша олмаганликларидан афсусда эканлиги аммо Ироққа қарши уруш очиш қарори тўғри бўлганлигини билдирди. Унга кўра, жаҳон Саддам Ҳуссайнсиз хавфсизроқ ерга айланган.

Жорж Бушнинг "Қарорлар нуқтаси" автобиографик китоби шу кунларда нашрдан чиқди. Ушбу китобда ҳам у президентлик даврида берган энг муҳим қарорлари ҳақида сўз юритади.

Жорж Бушнинг ёзишича, қўлга олинган "Ал Қоида" аъзоларининг уч нафаридан "сувга бўктириш" қийноқ усули орқали режаланаётган террористик ҳужумлар ҳақида муҳим маълумотлар олинган.

"Мен ҳуқуқшунослардан бу усул қонунийми, деб сўрадим. Улар "ҳа, қонунуий", деб жавоб беришди. Ундай бўлса қўллайверинглар, деб рухсат бердим", деди Жорж Буш.

АҚШ собиқ Президентига кўра, фақатгина тарих унинг муваффақиятларига баҳо бера олади, аммо унга қадар у ҳаётдан кўз юмган бўлади.

Image caption Жорж Бушнинг автобиографик китобида президентлик даврида олган энг муҳим қарорлари ҳақида сўз юритади.

Кўплаб кузатувчилар жаноб Бушни "тарихни ўз фойдасига талқин қилишга ҳаракат қилмоқда", деб танқид остига олмоқдалар.

Жорж Буш ҳақида китоб ёзган, Принстаун Университети профессори Юлиян Зелизер собиқ Президент ўз амалларининг тарихдаги инъикосига қанчалар таъсир эта олиши мумкинлиги ҳақида гапирар экан, жаноб Буш ўз китобида ортга бир қараб, қандай сабоқ чиқаргани ҳақида гапиришни мақсад қилган, деб айтди.

"Бу хотираларнинг нотўғри жиҳати йўқ. Собиқ Президент бу билан номаълум, аммо қизиқарли баъзи маълумотларни олиб чиқади. Лекин омма бу китобни анчайин ишончсизлик билан ўқиса керак. Чунки одамлар уни доимо сиёсатчи сифатида кўришади ва халқни сиёсатчига ишонтириш осон иш эмас. Ҳеч ким собиқ президент юрагини самимий очибди деб қабул қилмайди", деди профессор Зелизер.