Сўнгги янгиланиш 9 ноябр 2010 - 19:08 GMT

Президент Обаманинг Индонезияга сафари норозиликларга сабаб бўлди

АҚШ президенти Барак Обама Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари мобайнида дунёнинг энг катта мусулмон мамлакати ва учинчи йирик демократияси - Индонезияга келди.

Индонезияда жаноб Обама икки мамлакат ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик келишувини эълон қилди.

Индонезия президенти Сусило Бамбанг Ёдҳойоно билан бирга мтабуот анжуманида АҚШ президенти икки мамлакат ҳам хавфсизлик ва савдо алоқаларини кучайишини истайди, деб айтди.

Президент Обаманинг Индонезияга сафари кун тартибига Жануби-Шарқий осиёдаги энг йирик "Истиқлол" масжидини бориб кўриш ҳам киритилган.

Барак Обама болалигида Жакартадаги ушбу мактабга қатнаган

Жаноб Обама болалик даврининг тўрт йили мобайнида оиласи билан Индонезияда яшаган ва ҳамиша ўз хотирларини хушнудлик билан эсга олади. Лекин шунга қарамай Индонезияда унинг сафари ҳаммага ҳам хуш келмаяпти.

Индоенизиянинг кўплаб йирик шаҳарларида унинг сафарига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Намойишчилар АҚШнинг мусулмонларга қарши сиёсатига норозилик билдирдилар.

Мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Президент Обама ўтиб борадиган йўллар бўйлаб қўшимча полиция ва аскарлар жойлаштирилди.

Индонезиянинг кўплаб ҳудудларида авваллари жангарилар ҳужумлари рўй бергани учун расмийлар бу каби ҳужумлар эҳтимолидан ҳам хавотирдалар.

Мамлакатдаги беқарор вазият туфайли жаноб Обама икки маротаба сафарини ортга суриб, Индонезия расмийларини радикал исломчиларга қарши қатъий чоралар кўришга даъват қилганди.

Жаноб Обама сафарининг келгуси нуқталари Жанубий Корея ва Япониядир.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.