Туполев-154Б йўловчи учоқлари парвозларини тўхтатиб қўйилди

Ту-154
Image caption Россия авиация саноатида Туполев-154дан ўнлаб йиллардан бери фойдаланиб келинади

Россиянинг Транспорт хавфсизлиги бўйича Федерал хизмати Туполев-154Б йўловчи учоқлари парвозларини тўхтатиб қўйган.

Якшанба куни Сибирдаги ҳаво қўнолғаларидан бирида айнан шу русумдаги йўловчи учоғининг ёниб кетиши натижасида 3 инсон нобуд бўлганди. Россия авиация саноатида Туполев-154дан ўнлаб йиллардан бери фойдаланиб келинган.

Вақтинчалик таъқиқ Сургут шаҳарчасидаги ҳаво қўнолғасида юз берган ҳалокат ортидан жорий этилди ва бу Туполев русумидаги учоқларнинг Ту-154Б турига тааллуқли.

Якшанба куни учиш-қуниш йўлагида парвозга ҳозирланаётган Туполев-154Б ўт кетиб, портлаб кетган.

Уч йўловчи нобуд бўлган, қирқдан ортиқ инсон тан жароҳати олган. Улардан 6 нафари қаттиқ куйишдан азият чекаётгани хабар берилганди.

Ҳозир учоқнинг қора қутиси топилгани ва расмий текширув ишлари бошланган.

Россиянинг Транспорт хавфсизлиги бўйича Федерал хизматига кўра, Туполев-154Б йўловчи учоқлари парвозларига таъқиқ ҳалокат сабаби аниқланиб, хавфсизликни яхшилашга қаратилган чоралар йўлга қўйилмагунча қадар кучда қолади.