Сўнгги янгиланиш 5 январ 2011 - 18:52 GMT

Нопок милиционерлар 'тарбияланадиган' маскан

Россия Президенти Дмитрий Медведев мамлакат милицияси охирги ойларда бир қатор дўппослашлар, қотилликлар ва одам ўғирлашларда айбланиши ортидан, нопок милиция зобитларини жиловлашга ваъда берди.

Россия Ички Ишлар вазирлигига кўра, 2010 йилнинг ўзида юқори мартабали ҳуқуқ-тартибот мулозимлари дохил 8 минг нафар зобит қонунни бузганликда, жумладан порахўрликда айбдор деб топилган.

Кўпгина мустақил кузатувчилар аслида бу кўрсаткич бир неча баравар юқори деб билишади.

Россияда, Бразилия, АҚШ ва Ўзбекистондаги каби, жиноят содир этганликда айбдор деб топилган ҳуқуқ-тартибот ходимлари махсус қамоқхоналарда жазони ўтайдилар.

Шўро даврида Россияда фақат битта шундай қамоқхона мавжуд эди, лекин бугунга келиб уларнинг сони камида бешта.

Ибрат Сафо Россия милицияси ва коррупция ҳақидаги туркум лавҳлари доирасида Рязань вилоятидаги Скопин шаҳарчасида жойлашган нопок милиционерлар қамоқхонасига сафар қилган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.