Сўнгги янгиланиш 6 январ 2011 - 14:36 GMT

6 январ куни бош сарлавҳага айланган хабарлар

1.АҚШ президенти томонидан тайин этилган махсус комиссиянинг хулоса қилишича, ўтган йили Мексика Кўрфазида юз берган йирик нефть ҳалокатига Британиянинг BP ва бошқа ширкатларнинг тежамкорлик уринишлари ва бошқарувларининг ёмонлиги сабаб бўлган.

2.Қибтий насронийлари ўзларининг Исо мавлуди айёмларига ҳозирлик кўришаркан, Оврўпонинг бир қатор давлатларидаги черковлари атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Исломий интернет саҳифаларида уларнинг баъзилари эҳтимолий ҳужум нишонлари сифатида тилга олинганди.

3.Бангкоклик мулозимлар Мозамбикдан Лаосга кетаётган юк кемасида 73 дона мугузни мусодара этишган. Уларнинг қора бозордаги нархи 300.000 доллардан ортиқроқ экани айтилади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.