Қўшма Штатлар Мудофаа вазири Роберт Гейтс Хитойга борди

Роберт Гейтс ва Хитой Мудофаа вазири

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс Пекин билан таранглашган муносабатларни юмшатиш учун Хитойга сафар қилмоқда.

Икки томон ўртасидаги музокаралар давомида асосан хавфсизлик масалаларига эътибор қаратилиши кутилади.

Гейтс жанобларининг Пекинга сафари Президент Ху Жинтао келаси ҳафта Вашингтонга келиши кетилаётган бир пайтда кузатилмоқда.

Роберт Гейтс Хитойнинг ҳарбий имкониятларини ривожлантираётгани Қўшма Штатларни хавотирга солаётганини айтган.

Америка расмийларига кўра, мамлакатнинг ракета технологияси соҳасида илгарилаётгани минтақада фаолиятда бўлган АҚШ ҳарбий кемаларига таҳдид солиши мумкин.

Пекин эса, Хитой ўз ҳарбий кучлари таҳдид эмаслиги, бутунлай мудофаа мақсадини кўзлашини айтади.

Аммо, Хитой яқинда ўз чегаралари яқинидаги денгизда ўтказилган Америка ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқлари юзасидан хавотир билдириб чиққанди.