Америкалик олимлар қуёш тизимидан ташқарида митти сайёрани кашф этдилар

Кеплер
Image caption Митти сайёрада ҳаёт йўқлиги ишонилади

Американинг НАСА фазо агентлиги олимлари қуёш тизими ташқарисидаги ҳозирга қадар билинган энг кичик сайёрани кашф этдилар.

Қуёш тизими ташқарисидаги сайёраларни излаш ҳозирга қадар ўнлаб натижаларни берган.

Аммо ҳозирга қадар кашф қилинган сайёрларнинг кўпчилиги улкан газ гигантларидан иборат эди.

Сўнгги кашф этилган сайёра кўп жиҳатдан бизнинг еримизга ўхшаб кетади.

Унинг ҳажми ҳам ерникига яқин. Аммо унда ҳаёт мавжуд бўлиши эҳтимоли деярли йўқ.

Янги сайёранинг орбитаси қуёшга жуда ҳам яқин ва ундаги ҳарорат минг градусга яқинлашади.

Аммо кашфиёт ерга ўхшаган сайёралар ноёб эмаслигини кўрсатади.

Келажакда олимлар ҳаёт мавжуд бўлган сайёраларни топишларига ҳам умидлар ортган.