Россия парламенти 'Янги Старт' шартномасини маъқуллади

Обама, Медведев
Image caption Шартнома Президент Обама ва Медведев томонидан имзоланганди

Россия ва АҚШ ўз ядровий арсеналларини қисқартиришларига йўл очилмоқда. Россия парламенти юқори "Янги Старт" шартномасини маъқуллаган.

Ҳужжат келаси ҳафталар ичида кучга киради. Унга кўра, тарафлар ўз ядровий каллакларини бир ярим мингга қисқартиришади.

АҚШ сенати ҳали ўтган декабрда маъқуллаган бу келишув Москва ва Вашингтон муносабатларини яхшилашда муҳим ўрин тутади.

Бу - ўтган 10 йилдан кўпроқ вақт ичида Россия ҳамда АҚШ илк бора ўз ядровий арсеналларини қисқартиришади деганидир. Бунга мувофиқ, икки давлат ўз ядровий каллакларини 1550тага қисқартиришади.

Ҳозирги рухсат берилган сони эса 2200та эди. Бу ҳужжат энди Россия ва АҚШнинг муҳим ядровий кучларини кузатиш имкониятини ҳам таъминлайди.

Ўтган апрелда Президент Медведев ва Президент Обама Чехия пойтахти Прагада келишувни имзолашган ва айни қадам икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш йўлидаги саъй-ҳаракат деб қабул қилинганди.

АҚШ Сенати аллақачон шартномани маъқуллаган. Мана энди Россия парламентининг иккита палатаси ҳам уни маъқуллади.

"Янги Старт" шартномаси келаси ой ичидан кучга киради.